“ЎзРТХБ” ОАЖда сотувчилар билан учрашув ўтказилди | Новости

30 Апр 2014

2014 йил 29 апрел куни “ЎзРТХБ” ОАЖда юқори ликвид маҳсулотларни сотувчи корхоналар, ҳўжалик бошқарув органлари вакиллари билан мижозларнинг электрон шахсий кабинети, ҳамда листинг ўтказиш ва товарларни биржа бюллетенига киритиш шароитлари билан таништириш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзкимёсаноат” ДАК, “Узнефтегаздобыча” АК, «Ўзнефтмаҳсулот» АК ва унинг нефт маҳсулотларини етказиб берувчи унитар ташкилотлари, цемент заводлари, бошқа юқори ликвид маҳсулотларни сотувчилари ва транспорт компаниялари, шу жумладан «Ўзбекистон темир йуллари» ДАТЙКнинг  вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда айтлиганидек, мижознинг шахсий кабинети биржа операцияларини амалга ошириш учун киритилган молиявий маблағлар ва бажарилган битимлари ҳақидаги керакли маълумотларни таъминлаб бериш орқали сотувчилар ва харидорлар ишларини оптималлаштиради.

Бундан ташқари, учрашув иштирокчиларига шахсий кабинетнинг янги хизмати ва унинг ёрдамида биржа маҳсулотининг сотувчиси темир йўл хизматлари учун тўлов ҳисоблари ва юкларни транспортда ташишга тегишли бошқа ҳаражатлар ҳақида маълумотни харидорга йўллаш имкониятлари презентация қилинди. Қолаверса, ушбу интерактив хизмати сотувчилар учун харидорларга товарни юклаб чиқариш вақти ва санаси ҳақида маълумотни йўллашга имконият яратади ва бу ўз навбатида биржа товарларининг юклаб жўнатиш жараёнини сезиларли даражада енгиллаштиради ва маҳсулотни олиб чиқиш билан боғлиқ келишмовчиликларни олдини олади.

Сотувчи ва харидор томонидан юқорида кўрсатилган интерактив хизматлардан самарали фойдаланилиши харидорни товарни юклаб жўнатилишига қадар заводга кўп маротаба бориш эҳтиёжидан халос этади. Харидорга товар тўлови ва уни юклаб жўнатилишига тегишли маълумот йўналтирилганда, сотувчи заводга биржада харид қилинган товарни олиб кетиш учун бир маротаба келишини ўзи кифоя бўлади.

Учрашув сўнгида сотувчиларнинг омборларидан маҳсулотни юклаб жўнатилиш жараёнига тегишли талабларни биржа контрактларида қонунчиликка мувофиқ ягона тушунчалар киритиш таклиф киритилди.

 

Курилди: 14086