Хабарлар

Давлат харидлари умумий ўсиш динамикасини қўллаб-қувватлади

Ўтган ҳафта “ЎзРТХБ” АЖнинг барча савдо платформаларида савдоларнинг фаоллиги кузатилди. Савдо ҳажмлариниг энг юқори ўсиши давлат харидларига тўғри келган. 7-13 июлларида битимларнинг умумий ҳажми 5,3 млрд сўмга ошиб, 188 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” ОАЖда ярим йиллик якунлари кўриб чиқилди

19 июль куни “ЎзРТХБ” ОАЖнинг марказий идорасида биржа фаолиятининг 2014 йил биринчи ярим йиллик натижаларига бағишланган “ЎзРТХБ” ОАЖ бошқарувининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Батафсил

Биржа савдолари ҳафтани ижобий якунлади

7-13 июлгача бўлган давр ичида биржа савдоларининг фаоллиги ошганлиги сабабли, ЎзРТХБ савдоларининг умумий ҳажми 12% кўтарилиб, 182,6 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу кўрсаткичга биржанинг айрим савдо платформаларида сотув ҳажмининг камайганлигига қарамасдан эришилган

Батафсил

Корпоратив харидлар бўйича товарлар рўйхатининг тафсилотларига аниқлик киритилди

Хукумат комиссияси томонидан тасдиқланган корпоратив харидлар бўйича ўтказиладиган электрон савдолари орқали харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) Рўйхатига товар гуруҳлари ва ҳар бир товарнинг алоҳида аниқлаштирилган ҳолда киритилган рўйхати ишлаб чиқилди ва тасдиқланди

Батафсил

Биржа савдоларида янги маҳсулот - оқ цемент

1 июлдан бошлаб сўнги пайтларда дунёда танилиб бораётган оқ цемент биржа савдоларига қўйила бошлади. Ушбу маҳсулотнинг сотувчиси, яъни “Олмалиқ КМК” ОАЖ Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида жойлашган заводни ишга тушириб, портландцемент ва оқ цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйган

Батафсил

Июль ойининг бошида ЎзРТХБ савдо динамикасида пасайиш сураътлари сақланиб қолмоқда

Июль ойининг биринчи ҳафтасида ЎзРТХБ савдоларида тузилган битимлар ҳажмининг динамикаси одатдагидай пасайиш сураътига эга бўлди. 30 июндан 6 июлгача бўлган давр ичида биржа савдо тизими орқали 163,2 млрд сўм қийматида товарлар сотилган ва бу олдинги ҳафтага нисбатан 10%га камдир. Бироқ, валюта савдо майдончасида сезиларли даражада ўсиш қайд этилмоқда

Батафсил

Пахта линтининг биржа орқали сотуви 44%га ошди

Жорий йилнинг 6 ойи давомида биржа электрон савдолари орқали сотилган пахта линтининг умумий ҳажми 11 минг тоннани ташкил этди ва бу ўтган йил кўрсаткичига нисбатан 44%га кўпдир

Батафсил

ЎзРТХБ товар бозорлари коррекция босқичига ўтишди

ЎзРТХБ товар бозорлари рекорд кўрсаткичга чиқгандан сўнг коррекция босқичига ўтишди. 23-29 июлгача бўлган давр ичида амалга оширилган битимларнинг ҳажми 181,7 млрд сўмга тенг бўлди, ушбу кўрсаткич олдинги ҳафтада 217,9 млрд сўмга тенг бўлган эди. Бироқ аукцион савдолар бўйича ижобий динамика қайд этилмоқда

Батафсил

ЎзРТХБ ҳафталик максимумни янгилади

16-22 июнгача бўлган давр ичида ЎзРТХБ савдолар ҳажми 217,9 млрд сўмни ташкил этди, бу эришилган сўнгги максимал кўрсаткичдан 6% га ва олдинги ҳафтага нисбатан 15%га кўпдир. Биржанинг асосий кўрсаткичини ошишига ҳажмлари сезиларли даражада ошган ҳолда биржа ва кўргазма ярмарка савдолари муҳим ўринга эгалар

Батафсил