ЎзРТХБ савдо иштирокчилари фаолликни кучайтирмоқдалар | Новости

27 Фев 2014

17- 23 феврал давомида ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 160,4 млрд сўмдан 174 млрд сўмгача кўтарилди. Ўтган ҳафта мобайнида биржанинг барча савдо платформаларида ижобий динамика кузатилди.

Биржа савдолари
Биржа бозорида фаоллик сақланиб турибди. Кузатилаётган давр ичида тузилган битимларнинг ҳажмлари 5,2% га кўтарилиб, 147,4 млрд сўмни ташкил этди. Маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва уларни сотилиши чорва учун емлар бўйича – 22,7% га, озиқ-овқат маҳсулотлари – 14,6% ва рангли металлар – 5,2% га ошди. Бироқ маҳсулотларнинг савдолардаги улушлари деярли ўзгармаган. Қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий улушлари 1% га камайиб, 56% ни ташкил этди.
Экспорт савдолари бўйича сезиларли даражадаги ўсиш қайд этилмоқда. Биржа савдолари орқали экспортга сотилган маҳсулотларнинг ҳажмлари 5,7 млн долларни ташкил этди ва бу олдинги ҳафтага нисбатан 4,1 млн долларга кўпдир. Бозорнинг катта қисмини нефть маҳсулотлари эгалладилар, шу жумладан саноат мойларининг улуши 51%, нефть гачи – 18%, трансформатор мойи – 8% ни ташкил этди. Ушбу маҳсулотларнинг сотувчиси сифатида Фарғона НҚЗ эътироф этилмоқда. Экспорт бозорининг қолган қисмини суюлтирилган газ – 19%, полиэтилен – 3% ва цемент – 1% маҳсулотлари эгалладилар.

Кўргазма-ярмарка савдолари
Ўтган ҳафта давомида кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган битимларнинг умумий ҳажмлари 15,6 млрд сўмни ташкил этди, бу олдинги ҳафтага нисбатан 24% га кўпдир. Шу билан бирга савдо иштирокчиларининг миқдори ҳам 190 дан 226 гача, ҳамда улар томонидан тузилган битимларнинг сони 775 дан 1459 гача кўтарилди. Кичик бизнес субъектлари 6,9 млрд сўм қийматида маҳсулотларни сотишга муваффақ бўлдилар ва бу олдинги ҳафтага нисбатан 82,1% га кўп демакдир.

Ўтган ҳафта савдо натижаларига кўра 2 373,2 млн сўмлик металлургия маҳсулотлари сотилган, бу эса товар гуруҳлари ичида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Кичик тафовут билан ортда қолган машинасозлик маҳсулотларининг ҳажми  2 356,4 млн сўмни ташкил этди. Полимер ва пластмассалар гуруҳи етакчилар рўйхатида 1966,9 млн сўмлик ҳажм билан учинчи ўринни эгаллаб турмоқдалар. Ушбу маҳсулотларнинг умумий улушлари қарийб 43% ни ташкил этди.
Ҳафтанинг энг йирик битими 1,8 млрд сўм қийматида Қашқадарё филиалида тузилган. Экспорт йўналиши бўйича эса 71,5 млн сўмлик иккита битим Сирдарё ва Бухоро филиалларида тузилди.

Давлат харидлари
Давлат харидлари бўйича 17-23 феврал давомида аукцион савдоларнинг ҳажми қарийб 21% га ошди ва 4,3 млрд сўмни ташкил этди. Янада кўпроқ ўсиш бюджет маблағларини тежаш бўйича кузатилди ва унинг ҳажми 1,5 млрд сўмни ташкил этди, бу эса олдинги ҳафтага нисбатан 43% га кўпдир. Бундан ташқари савдо иштирокчиларининг миқдори ҳам 1777-дан 1994-гача кўпайди, шу жумладан етказиб берувчиларининг сони 7,8% га ошди. Шунингдек тузилган битимлар бўйича кичик бизнес субъектларининг улушлари 98% га етди.
Битимларнинг ҳажми бўйича тузилган етакчилар рўйхатида айрим ўзгаришлар содир бўлди. Хусусан, пойтахтдаги етказиб берувчиларнинг фаоллиги ошган ва бунинг натижасида улар учинчи ўриндан бириничи ўринга кўтарилиб олдилар. Самарқанд ва Фарғона вилоятларидаги етказиб берувчилар томонидан тузилган битимларнинг ҳажми эса аксинча бироз камайди. Шу боис ушбу вилоятлар мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгалладилар.
Ҳафтанинг энг йирик битими пойтахтнинг Чилонзор туманида тузилди. Компьютерларни етказиб бериш учун тузилган ушбу битимнинг ҳажми 157,3 млн сўмни ташкил этди. Ўтган ҳафтада кузатилгандек мебелларни етказиб бериш учун тузилган битим бўйича катта миқдордаги маблағларни тежаш кўрсаткичига эришилган ва унинг ҳажми 39 млн сўмни ташкил этди.
Ўтган ҳафтада энг юқори талаб тиббиёт бланкаларига тўғри келмоқда. Бухоро шаҳрида ушбу маҳсулотни етказиб бериш учун берилган буюртмага 31-таклифлар келиб тушди.

Корпоратив харидлар
Ўтган ҳафта савдо якунлари корпоратив харидларда ўсиш суръатлари тикланганлигидан далолат беради. Жумладан битимларнинг ҳажми олдинги ҳафтага нисбатан 2,2 млрд сўмга кўтарилиб, 6,7 млрд сўмни ташкил этди. Бундан ташқари маблағларни тежаш 1 млрд сўмдан 1,6 млрд сўмгача ошди ва ушбу кўрсаткич бошланғич баҳога нисбатан 20,2% ташкил этади.
Тузилган битимларнинг умумий миқдори ўзгармади ва 303-га тенг бўлмоқда. Улар бўйича ўртача 5 – та таклифлар келиб тушган, таклифларнинг максимал миқдори эса 28-гача етди. Ҳафтанинг энг йирик битими Навоий вилоятида қайд этилиб, унинг қиймати 700,5 млн сўмга тенг бўлди.
Вилоятлар кесимида савдо иштирокчиларининг таркибида айрим ўзгаришлар мавжуд. Тошкент шаҳрининг улуши 33% дан 40%-гача кўтарилди. Иккинчи ўринда Навоий вилояти - 15%, учинчи ўринда Бухоро вилояти – 17%, Қашқадарё вилоятининг улуши эса аксинча 15% дан 11% гача камайган.
Юқори ликвидли маҳсулотлар рейтингида бироз ўзгаришлар қайд этилди. Электротехник жиҳозларнинг улушлари 8% дан 15% гача кўтарилди. Оргтехника маҳсулотлари ҳам юқори талабга эга бўлдилар ва уларнинг улушлари 11%, полиграфия маҳсулотлари -11%, машинасозлик маҳсулотлари – 9% - ташкил этди.

 

 

Курилди: 17064