Ўтган ҳафтада ЎзРТХБ да савдоларнинг умумий ҳажми пасайди ва бу ойнинг биринчи ҳафтаси учун хос холат ҳисобланади. Хусусан, 3-9 март кунлари давомида тузилган битимларнинг ҳажмлари 10,2 млрд сўмдан 152,6 млрд сўмгача камайди. Бироқ, кўргазма-ярмарка савдолари бўйича ижобий ўзгаришлар қайд этилиб, уларнинг умумий ҳажмлари 15% га кўтарилди.
Биржа савдолари
Спот бозорида савдоларнинг ҳажми 7% га камайган ва 127 млрд сўмни ташкил этган. Ушбу ойнинг биринчи савдо ҳафталигида сотувчи корхоналар одатдагидек товарларни биржа савдоларига қўйиш ҳажмларини камайтирдилар. Бу эса ўз навбатида ой бошларида шаклланиб бораётган ҳажмлари билан боғлиқдир. Рангли металлар, суюлтирилган газ ва полиэтилен ишлаб чиқарувчилари булардан мустасно. Чунки суюлтирилган газ ва полиэтилен товар гурухларининг умумий улуши 7% дан 17% гача ўсди. Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларини савдоларга қўйилишининг камайганлиги сабабли қурилиш моллари 44%-улуш билан етакчилик қилиб келмоқдалар.
Ички бозордан фарқли ўларок, биржанинг валюта савдо майдончасидаги вазият анча ижобий кўриниш хосил қилди. Жумладан биржа савдолари орқали экспортга 5,8 млн долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилган. Олдинги ҳафтада ушбу кўрсаткич 4 млн долларга тенг эди. Шу билан бирга экспорт қилинаётган товарларнинг таркибий тузилмасида динамик ўзгаришлар сақланмоқда. Мазкур ҳафтада полиэтилен 74%-улуши билан бозорнинг энг катта қисмини эгаллаб турибди. Олмалиқ КМК 821,9 минг долларга 117,5 тонна катодли мисни сотишга эришди, бу эса экспортга сотилган товарларининг 14% ни ташкил этади. Экспорт бозорининг қолган қисмини нефть мойлари ва цемент маҳсулотлари эгалладилар.
Кўргазма-ярмарка савдолари
3-9 март кунлари давомида кўргазма-ярмарка савдолари сезиларли даражада ўсиш кўрсаткичларини намоён этдилар. Тузилган битимларнинг ҳажмлари 2 млрд сўмга ошиб, 15,7 млрд сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, кичик бизнес субъектлари ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг сотилиш ҳажмлари 6,3 млрд сўмдан 8,6 млрд сўмгача кўтарилди. Ушбу кўрсаткичларга ички бозор ҳажмлар эвазига эришилди ва уларнинг умумий ҳажмлари 9,1 млрд сўмдан 14,8 млрд сўмгача ёки 62,5% га ўсган. Экспорт битимларининг ҳажми эса 890,6 млн сўмни ташкил этди.
Битимларнинг ҳажми бўйича рейтингда Тошкент филиали етакчи бўлиб келмоқда. Бироқ, иккинчи ва учинчи ўринлари учун фаол рақобат курашлари кетмоқда. Сотув ҳажми бўйича иккинчи ва учинчи ўринларни Самарқанд ва Бухоро филаллари, сотиб олиш бўйича эса – Қашқадарё ва Андижон филиаллари эгаллаб туришибди.
Энг юқори талабга эга бўлган маҳсулотлар рўйхатида қурилиш моллари етакчилик қилмоқдалар. Жумладан портландцемент клинкерини хариди юқори даражада бўлган. Иккинчи ўринда машинасозлик маҳсулотлари 2,6 млрд сўм ҳажмда ва учинчи ўринда 1,2 млрд сўмлик ҳажм билан полимерлар ва пластмасса гурухи турмоқда.
Давлат харидлари
Ўтган ҳафта мобайнида давлат харидлари бўйича аукцион савдоларининг асосий кўрсаткичлари бирмунча пасайди. Битимлар ҳажми атиги 51,9 млн сўмга камайиб, 5,4 млрд сўмни ташкил этди. Маблағларни тежалиши 1,6 млрд сўмга тенг бўлди, бу эса олдинги ҳафтага нисбатан 32 млн сўмга камдир. Умуман олганда савдо иштирокчиларининг миқдори ва улар томонидан тузилган битимларнинг ҳажмлари ҳам ошган. Тузилган битимларнинг ҳажмида кичик бизнесининг улуши 96% дан 98% гача кўтарилган.
Битимлар ҳажми бўйича пойтахтнинг етказиб берувчилари Қорақолпоғистон етказиб берувчиларини иккинчи ўринга туширган ҳолда, пешқадамликни қайта тиклаб олдилар. Ўз навбатида Наманган вилоятининг етказиб берувчилари етакчилар учталиги рўйхатига киришга муваффақ бўлдилар ва мос равишда учинчи ўринни эгалладилар.
Пойтахтнинг Миробод туманида 76,5 млн сўмга тиббиёт жиҳозларини сотиб олиш учун тузилган битим ҳафтанинг энг йирик битими сифатида қайд этилди. Пойтахтда шунингдек бюджет маблағинининг энг юқори тежалиши қайд этилмоқда ва унинг ҳажми 62,9 млн сўмга тенг бўлди.
Кўриб чиқилаётган давр давомида, Бухоро шаҳрида принтерларига техник хизмат кўрсатиш бўйича 31- қарши таклифлар келиб тушган ва бу ўтган ҳафта учун максимал кўрсаткич ҳисобланади.
Корпоратив харидлар
Корпоратив харидларнинг ҳажмлари йил бошидан бери ҳафталик максимумга етганидан сўнг, ўтган ҳафтада унинг ҳажми 4,4 млрд сўмгача пасайди. Маблағларни тежалиши 967,4 млн сўмга тенг бўлди ва электрон харидларнинг бошланғич нархига нисбатан 17,7% ни ташкил этди. Тузилган битимларнинг умумий миқдори 310-га етди ва улар бўйича ўртача 6 - қарши таклифлар келиб тушган. Ушбу таклифларнинг максимал миқдори эса 29 етди. Ҳафтанинг энг йирик битими Фарғона вилоятида тузилиб, унинг ҳажми 271,7 млн сўмни ташкил этди.
Ҳафта натижаларига кўра пойтахтнинг савдо иштирокчилари жами тузилган битимларнинг ҳажмлари бўйича етакчилик қилмоқдалар. Лекин уларнинг вилоятлараро таркибий тузилмадаги улушлари 54% дан 40% гача камайган. Иккинчи ўринда 16% улуши билан Қашқадарё вилояти турмоқда. Шунингдек йирик битимлар Фарғона, Бухоро ва Андижон вилоятларида тузилиб, уларнинг умумий улушлари 28% ни ташкил этди.
Корпоратив харидларнинг таркибий тузилмаси сезиларли даражада ўзгариб, унда нисбатан тенг тақсимот шаклланди. Оргтехника маҳсулотларининг улушлари 18%, қурилиш молларининг улушлари 14%-ташкил этди. Электр жиҳозлари, машинасозлик ва полиграфия маҳсулотлари ҳам юқори талабга эга бўлдилар ва уларнинг улушлари ўртача 4-7% ни ташкил этди.
Курилди: 14984