Хабарлар

ЎзРТХБ да савдо ҳафталиги сотувларнинг пасайиши билан якунланди

Ўтган ҳафта якунлари ЎзРТХБ товар бозорларининг савдо иштирокчиларининг фаоллиги пасайганлиги намоён этмоқда ва бу янги ой учун оддатий хол ҳисобланади. тузилган битимларни ҳажми 12% га пасайиб 140,6 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил

ЎзРТХБ ярмарка тизимида мижозларнинг сони ортиб бормоқда

2015 йилнинг январь февраль ойлари давомида ЎзРТХБ да ярмарка битимларининг ҳажми 147 млрд сўмга етди ва бу ўтган йилнинг мос даврининг кўрсаткичига нисбатан 68% кўпдир. Савдоларда 6,7 мингта корхона ва ташкилотлар иштирок этиб, улардан 486 таси биржанинг кўргазма-ярмарка тизимни янги мижозлари ҳисобланади. Ўтган йил билан солиштирганда аккредитациядан ўтган янги корхоналарнинг сони интернет савдоларга қизиқиш ортганлиги сабабли 12% га ошди.

Батафсил

Биржада алюминий қотишмаларини сотилиши 70% га ўсди

2015 йилнинг 2 ойи давомида биржада рангли металларни сотиш ҳажми 5,2 минг тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 8% га ўсди.

Батафсил

Биржанинг барча филиалларида очиқ эшиклар кунлари ўтказилди

Жорий йилнинг 4 мартидан то 28 февралигача биржанинг барча филиалларида “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ мутахассислари, ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг вакиллари иштирокида “Очиқ эшиклар кунлари” ўтказилди.

Батафсил

Корпоратив харидлар иштирокчилари учун навбатдаги семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 20 февралида, жума куни “ЎзРТХБ” АЖ марказий аппарати биносида корпоратив харидлар иштирокчилари учун навбатдаги ўқув семинари ўтказилди. Семинарда биржа мутахассислари, электрон корпоратив харидлар буюртмачилари ҳисобланадиган “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ, ҳамда уларнинг таркибий тузилмаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Батафсил

ЎзРТХБ нинг барча савдо платформаларида ўсиш қайд этилди

Ўтган ҳафта давомида ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 1,8 маротабага ошиб, 208,1 млрд сўмни ташкил этди ва бу йилнинг бошидан бери максимал даража ҳисобланади. Ижобий динамика биржа фаолиятининг барча йўналишлари бўйича қайд этилди. Бироқ ўсишни асосий омили сифатида биржа бозори хизмат қилди.

Батафсил

Биржанинг ярмарка тизимида сотувчилар сони ўсди

Жорий йилнинг дастлабки бир ярим ойи давомида ЎзРТХБ нинг кўргазма-ярмарка савдолари тизимидаги савдо иштирокчилар фаолиятининг жадаллашуви кузатилмоқда. Хусусан, ярмарка товарларининг сотувчи ва харидорлари томонидан 4,7 мингта битим тузилиб, бу 2014 йилнинг мос даври билан солиштирганда 26% га кўпдир.

Батафсил

Биржа ҳудудий филиал мутахассислари учун семинар ўтказди

Жорий йилнинг 14 февралида “ЎзРТХБ” АЖ нинг марказий аппаратида биржанинг ҳудудий бўлимларининг давлат ва корпоратив харидлар регистраторлари учун ўқув семинарини ўтказди. Ушбу тадбирнинг ўтказишдан кўзланган мақсад филиаллар томонидан давлат ва корпоратив харидлар бўйича олиб борилган ишлар якунини кўриб чиқиш, ҳамда етказиб берувчиларни электрон харидларга жалб қилиш масаласида биржа ходимлар малакасини оширишдан иборат бўлди.

Батафсил

Биржанинг цемент бозорида барқарорлик сақланмоқда

Жорий йилнинг 10 февраль ҳолатига кўра биржада 700 минг тонна цемент сотилди ва бу ўтган йил кўрсаткичига нисбатан 7% га кўп деганидир.

Батафсил