Биржанинг ярмарка тизимида сотувчилар сони ўсди | Новости

17 Фев 2015

Жорий йилнинг дастлабки бир ярим ойи давомида ЎзРТХБ нинг кўргазма-ярмарка савдолари тизимидаги савдо иштирокчилар фаолиятининг жадаллашуви кузатилмоқда. Хусусан, ярмарка товарларининг сотувчи ва харидорлари томонидан 4,7 мингта битим тузилиб, бу 2014 йилнинг мос даври билан солиштирганда 26% га кўпдир.

Шунингдек агар ўтган йили савдоларда 367 та сотувчи-корхоналар иштирок этган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 543 тага етди. Уларнинг катта қисми еки 37% савдоларда биржа агентларининг ёрдамисиз, яъни мустақил тарзда иштирок этдилар. Бу, ўз навбатида маҳаллий корхоналарда ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этилганлиги билан изоҳланади.

Ижобий динамика ярмарка тизимида аккредитациядан ўтган янги фойдаланувчилар бўйича кузатилди. Янги фойдаланувчилар сонининг энг кўп ўсиши Тошкент филиалига тўғри келиб, ушбу филиал ходимлари томонидан 107 та корхона аккредитациядан ўтказилган. Етакчилар учталигига Бухоро ва Қашқадарё филиаллари ҳам кириб, улар томонидан 60 та янги корхоналар рўйҳатдан ўтказилди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати
 

Кўрилди: 6677