2015 йилнинг январь февраль ойлари давомида ЎзРТХБ да ярмарка битимларининг ҳажми 147 млрд сўмга етди ва бу ўтган йилнинг мос даврининг кўрсаткичига нисбатан 68% кўпдир. Савдоларда 6,7 мингта корхона ва ташкилотлар иштирок этиб, улардан 486 таси биржанинг кўргазма-ярмарка тизимни янги мижозлари ҳисобланади. Ўтган йил билан солиштирганда аккредитациядан ўтган янги корхоналарнинг сони интернет савдоларга қизиқиш ортганлиги сабабли 12% га ошди.
Янги савдо иштирокчиларнинг катта қисми Тошкент ҳудудида аккредитациядан ўтиб, уларнинг умумий сони 164 та корхонани ташкил этди. Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм, Андижон ва Наманган вилоятларида 200 дан зиёд компаниялар аккредитациядан ўтишган.
Сотувларнинг катта қисми ҳам Тошкент ва Тошкент вилоятида жойлашган корхоналар улушига тўғри келмоқда. Хусусан, пойтахт корхоналари томонидан 84 млрд сўмга товарлар сотишди ва бу 2014 йилга нисбатан 61% га кўпдир.
Шунга ўхшаш динамика Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ҳам кузатилди. Уларнинг умумий сотиш ҳажмлари ўтган йилга нисбатан 6 маротабага ўсиб, 12,3 млрд сўмни ташкил этди.
Курилди: 9556