Биржанинг цемент бозорида барқарорлик сақланмоқда | Новости

11 Фев 2015

Жорий йилнинг 10 февраль ҳолатига кўра биржада 700 минг тонна цемент сотилди ва бу ўтган йил кўрсаткичига нисбатан 7% га кўп деганидир.

Цементни сотишда кескин ўсиш «Кувасойцемент» АЖ томонидан қайд этилиб, ушбу завод биржа орқали ўтган йилга нисбатан 27% га кўпроқ, яъни 103 минг тонна цемент сотди. Биржа савдоларига маҳсулотни қўйишни ўсганлиги сабабли фарғона заводининг улуши ўтган йилги 12% дан жорий 15% гача кўтарилди.  «Қизилқумцемент» АЖ ва «Бекободцемент» АЖ нинг умумий улушлари аксинча 9% га қисқариб, 58% ни ташкил этди. Бозордаги асосий янгиликни ОКМК цемент заводи яратиб, ушбу завод 50 минг тонна цемент сотганлиги сабабли унинг бозордаги улуши 7% га етди.

Жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида бозор турли йўналишдаги динамикани намоён этди. Хусусан, агар январнинг бошида цементнинг бир тоннаси ўртача нархлари 255 минг сўм атрофида қайд этилган бўлса, январнинг ўрталарида таклиф даражасини ўсиши натижасида нархлар тренди 238 минг сўмгача тушиб кетди.

Февралда талаб ошганлиги боис нархлар ҳам кўтарилди ва февралнинг иккинчи декадасига келиб 255 минг сўмга етди. Бироқ ушбу кўрсаткич ўтган йил даражасига нисбатан 36% га камдир.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Курилди: 10489