Хабарлар

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг Қўқон бизнес марказида доимий саноат ярмаркасини очилиши бўлиб ўтди

2014 йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг Қўқон бизнес марказида “Доимий саноат ярмаркаси”ни тантанали очилиши бўлиб ўтди. Доимий саноат ярмаркасининг расмий очилиш маросимида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси, Фарғона вилояти хокимлигининг масъул ходимлари ва мутахассислари, тадбиркорлар, ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Батафсил

Бир ҳафтада ЎзРТХБ сотувлар ҳажми бир ярим карра ўсди

Ўтган ҳафтада ЎзРТХБнинг электрон савдо платформаларида ўсиш динамикаси тикланди. 6-12 октябрь кунларида биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 112,8 млрд сўмдан 177,5 млрд сўмгача, яъни олдинги ҳафтага нисбатан бир ярим маротабага ўсди. Ушбу ўсишнинг асосий омили биржа савдолардаги кескин жонланиш бўлди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ интернет-аукционининг савдо ҳажмлари 700 млрд сўмдан ошди

Жорий йилнинг октябрь ойнинг иккинчи декадасида “ЎзРТХБ” АЖнинг кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг айнан мана шу даври билан солиштирганда 48%га кўтарилиб, 701,0 млрд сўмни ташкил этди. Бунда ҳам сон жиҳатдан, ҳам ҳажм бўйича ўсиш қайд этилмоқда. Хусусан, кўриб чиқилаётган давр мобайнида тузилган битимларнинг сони 22%га ошиб, 37,2 мингтани ташкил этди. Шу билан бирга экспорт сотувларнинг ҳажми икки баробардан зиёдга ўсиб, 93 млрд сўмга етди.

Батафсил

"УзРТХБ" АЖда матбуот анжумани ўтказилди

2014 йил 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси томонидан электрон харидлар бўйича ўтказиладиган электрон-аукцион савдоларнинг очиқ-ошкоралигини таъминлаш ва уларда кичик бизнес субъектлари иштирокини аҳамияти” мавзусида матбуот анжуманини ўтказдилар.

Батафсил

ЎзРТХБ савдо иштирокчилари октябрнинг бошида фаолликни пасайтирдилар

Янги ойнинг бошида ЎзРТХБ товар бозорлари анъанага кўра пасайиш даврига ўтишди. Савдо иштирокчилари фаолликни сусайтирганлиги боис, 29 сентябрдан то 5 октябргача бўлган давр мобайнида биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 112,8 млрд сўмгача қисқарди. Ўсиш динамикаси фақатгина кўргазма-ярмарка савдоларининг экспорт йўналишида қайд этилди.

Батафсил

ЎзРТХБ савдолари электрон харидлар ҳисобига ўсди

Ўтган ҳафта олдинги даврлардан фарқли ўлароқ ЎзРТХБ савдоларини электрон харидлар ҳисобига ўсганлиги билан ажралиб турди. Биржа сотувлари 3,1 млрд сўмга пасайганлигига қарамасдан, биржанинг умумий ҳажми 194,1 млрд сўмдан до 196,7 млрд сўмгача кўтарилди. Давлат ва корпоратив харидлар бўйича ўтказилган электрон савдоларнинг ҳажми ўртача 40% га ошди.

Батафсил

Биржа бозорида кичик коррекция кузатилмоқда

Ўтган ҳафта ЎзРТХБ товар бозорларида кичик ўзгаришлар билан якунланди. Яъни, 15-21 сентябрда тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2,8 млрд сўмга қисқариб, 194,1 млрд сўмни ташкил этди. Ижобий динамика валюта савдо майдончаси ва давлат харидлари тизимида қайд этилди.

Батафсил

Молия вазирлигининг Ғазначилигида бюджет ташкилотлари билан учрашув бўлиб ўтди

19 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигини мажлислар залида Ғазначилик Бошқаруви ва Тошкент шаҳар Молия бошқармаси томонидан йирик бюджет ташкилотлари ва “ЎзРТХБ” АЖ вакилларининг учрашуви ташкил қилинди. Ушбу семинарда 80-дан ортиқ бюджет ташкилотларининг вакиллари қатнашишди

Батафсил

«Angren shakar» ХК МЧЖ биржа бозорига чиқди

Биржа бозорида янги иштирокчи - «Angren shakar» ХК МЧЖ ўз фаолиятини бошлади ва жорий йилнинг сентябрь ойида шакар бўйича янги контрактларни очди. Ушбу маҳсулотнинг бир тоннаси учун бошланғич нарҳи 2 298 000 сўмни ташкил этмоқда.

Батафсил