ЎзРТХБ нинг экспорт сотувлари йилнинг охирига келиб кескин ўсмоқда | Новости

31 Дек 2014

Ўтган ҳафтада, яъни жорий йилнинг 22-28 декабрь кунлари давомида биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми максимал 225,5 млрд сўмдан 163,3 млрд сўмгача пасайди. Бироқ биржа ва кўргазма-ярмарка товарларининг экспорти бўйича ва корпоратив харидлар тизимида ижобий динамика қайд этилди.

Биржа савдолари
Икки ҳафталик ўсишдан сўнг, биржа бозори такроран коррекцияга учради. Кўриб чиқилаётган давр ичида биржа савдолари орқали 128,7 млрд сўмга товарлар сотилиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 21% га кам деганидир. Савдолар ҳажмини кескин пасайиши рангли металлар, кимё маҳсулотлари, суюлтирилган газ ва полиэтилен маҳсулотлари бўйича кузатилди. Шу боис рангли металларнинг улуши 8% дан 1% гача, суюлтирилган газ ва полиэтиленинг улушлари эса 20% дан 14% гача қисқарди. Қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий улушлари эса аксинча 49% дан 56% гача ўсди.
Аксинча ҳолат биржа бозорининг экспорт йўналиши бўйича кузатилмоқда. Валюта савдо майдончасида ҳажмлар уч маротабадан ҳам юқорироқга ўсиб, 3,5 АҚШ долларни ташкил этмоқда. Бозорнинг катта қисми, яъни 71% ни Шўртон ГКК нинг полиэтиленлари эгалламоқда. Суюлтирилган газнинг улуши 79% дан 25% гача пасайди. Бозорнинг қолган қисмларини минерал ўғитлар, шу жумладан аммиак селитраси ва карбамидлар эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдолари
Кўргазма-ярмарка савдолари тизимида тузилган битимлар сонини камайиши ҳисобига уларнинг умумий қиймати 17,8 млрд сўмгача тушиб кетди. Бунда республика ичидаги савдолар 39,2 млрд сўмдан 15,9 млрд сўмгача пасайди, экспортнинг ҳажми эса аксинча 2 млрд сўмгача кўтарилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотларнинг умумий ҳажми 8,9 млрд сўмдан 10,8 млрд сўмгача ўсди.
Тузилган битимларнинг сони бўйича Бухоро филиали биринчиликни сақлаб қолди. Учинчи ўриндан иккинчи поғонага пойтахт филиали кўтарилди, етакчилар учталигини эса Қашқадарё филиали ёпмоқда. Ўз навбатида битимларнинг қиймати бўйича тузилган рейтингида Тошкент филиали пешқадамлик қилмоқда. Навбатдаги натижаларни эса мос равишда Қашқадаре ва Бухоро филиаллари намоён этдилар.
Сотилиши бўйича тузилган товарлар рўйхатини бошида такроран машинасозлик маҳсулотлари 4,9 млрд сўмлик ҳажм билан турмоқда. Кейинги ўринларда 3,0 млрд сўмлик ҳажм билан металлургия маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – 1,9 млрд сўм билан туришмоқда. Ҳафтанинг энг йирик битим 1,5 млрд сўмга Қашқадарё филиалида тузилди.

Давлат харидлари
Йилнинг якунига келиб, давлат харидлари тизимида фаоллик пасайди. Хусусан, савдолар ҳажми 14,9% га ёки 9,8 млрд сўмгача қисқарди ва ушбу ҳолат фаол савдо иштирокчилари ва улар томонидан тузилган битимлар сонини камайганлиги билан изоҳланади. Бюджет маблағларини тежалиши 7,8% га қисқариб, 3,2 млрд сўмни ташкил этди. Тузилган битимларнинг ҳажмида кичик бизнеснинг улуши 98% ни ташкил этди.
Ҳафтанинг энг йирик битими 200,7 млн сўмга оргтехникани етказиб бериш бўйича Қарши шаҳрида тузилган. Энг катта тежалиш 97,8 млн сўм ҳажмида Наманган вилоятининг Поп туманида қайд этилди. Энг фаол савдолар Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида баннерни тайёрлаш ва ўрнатиш бўйича ўтказилди. Ушбу талабномани таъминлаш учун 33 та қарши таклифлар келиб тушган.

Корпоратив харидлар
Ўтган ҳафтада корпоратив электрон харидлар тизимида умумий қиймати 6,9 млрд сўмга тенг 286 та битим амалга оширилиб, бу аввалги ҳафтадаги кўрсаткичдан 21% га кўп деганидир. Молия маблағларини тежилиши эса 1,4 млрд сўмни, яъни харидлар ҳажмининг 17% ни ташкил этди. Амалга оширишган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 96% дан 97% гача ошди.
Бошланғич баҳони пасайтириш бўйича ўтказилган аукцион савдолар давомида ҳар бир талабнома бўйича ўртача 5 та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 27 гача етган. Тузилган битимларнинг 80% ни товарлар ва қолган 20% ни хизмат ва ишлар эгаллашди.
Ўтган ҳафта мобайнида ҳудудларнинг таркибий тузилмасида Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 46% дан 61% гача ўсди. Кейинги ўринларда анъанавий тарзда Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари жойлашиб, уларнинг улушлари мос равишда 10% ва 9% ларни ташкил этди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати


 

Курилди: 11448