ЎзРТХБ ҳафталик савдо ҳажмлари 49,2% га ошди | Новости

21 Янв 2015

Ўтган ҳафтада ЎзРТХБ товар бозорлари тузилган битимларнинг ҳажми бўйича ижобий тенденцияни сақлаб қолди. Хусусан жорий йилнинг 12-18 январь кунлари давомида биржанинг савдо платформалари орқали 181,8 млрд сўмга товарлар сотилиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 49,2% га кўп демакдир. Энг юқори ўсиш биржа савдоларига тўғри келди – 52,3%

Биржа савдолари
Тузилган битимлар ҳажмида биржа бозорининг улуши 89% ни ташкил этди, биржа савдоларининг ҳажми эса 106,4 млрд сўмдан 162,1 млрд сўмгача кўтарилди. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва учун емларнинг сотилиши кескин ўсиб, ушбу ҳолат унинг бозордаги улушига таъсир этди. Ушбу товар гуруҳларининг умумий улушлари 8% дан 38% гача кўтарилди. Қурилиш молларнинг улушлари эса аксинча 41% дан 27% гача қисқарди.
Экспорт ҳажмларини йилнинг бошларида шаклланиши боис валюта савдо майдончасида нисбатан сустлик сақланмоқда. Кўриб чиқилаётган давр мобайнида “Максам-Чирчик” АЖ 176,6 АҚШ доллари қийматида 768 тонна аммиак селитрасини сотди.

Кўргазма-ярмарка савдолари
Ўтган ҳафтада кўргазма-ярмарка савдолари 65% га, яъни 12,1 млрд сўмгача ўсди. Бунга тузилган битимлар сонини 2,5 маротабага ошганлиги кўмак берди. Кичик бизнес субъектлари юқори даражада фаоллик кўрсатиб, сотув ҳажмини 5,7 млрд сўмдан 8,0 млрд сўмгача кўтаришди.
Тузилган битимларнинг сони бўйича биринчилик Бухоро филиали томонидан қайд этилди. Кейинги поғоналарни Тошкент ва Андижон вилоятлари эгаллашди. Битимларнинг қиймати бўйича энг яхши кўрсаткични пойтахт филиали намоён этди. Иккинчи ўринда Андижон филиали жойлашмоқда ва етакчилар учталигини Фарғона вилоятининг савдо иштирокчилари ёпишмоқда.
Ҳафта якунига кўра, энг фаол савдолари машинасозлик маҳсулотлари бўйича қайд этилиб, уларнинг ҳажми 4,6 млрд сўмга етди. Кейинги ўринни металлургия маҳсулотлари эгаллашди – 1,2 млрд сўм. Ҳафтанинг энг йирик битими Тошкент филиалида 1,01 млрд сўмга тузилди.

Давлат харидлари
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида савдо иштирокчилари ва улар томонидан тузилган битимларнинг сонини ошганлиги боис давлат харидларининг ҳажми 13,5% га, яъни 4,5 млрд сўмгача ошди. Бунда бюджет маблағларини тежалиши 819,2 млн сўмдан 1,2 млрд сўмгача кўтарилди. Амалга оширишган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 99% ни ташкил этди.
Ҳафтанинг энг йирик битими 203,7  млн сўм ҳажмда пойтахтнинг Хамза туманида тузилди. Энг катта маблағ тежалиши 39,5 млн сўм ҳажмда Гулистон шаҳрида қайд этилган. Энг фаол савдолар бюджет маблағ олувчилари томонидан бланклар, сут маҳсулотлари ва компьютер столи бўйича берилган талабномаларига тўғри келмоқда.
 
Корпоратив харидлар
Ўтган ҳафтада корпоратив харидлар бўйича умумий қиймати 3,1 млрд сўмга тенг 121 та битим тузилди ва бу аввалги ҳафтанинг мос кўрсаткичидан 24% га камдир.
Буюртмачиларнинг молия маблағларининг тежалиши 910,2 млн сўм ёки харидларнинг 22,5% ни ташкил этди. Амалга оширишган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 96% ни ташкил этди.
Бошланғич баҳони пасайтириш бўйича ўтказилган аукцион савдолар давомида ҳар бир талабнома бўйича ўртача 6 та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 24 гача етган. Тузилган битимларнинг 90% ни товарлар ва қолган 10% ни хизмат ва ишлар эгаллашди.
Ҳудудларнинг таркибий тузилмасида Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 66% дан 45% гача пасайди. Кейинги ўринларда Қашқадарё ва Андижон вилоятлари жойлашиб, уларнинг улушлари мос равишда 21% ва 9% ни ташкил этди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати
 

Курилди: 9784