“ЎзРТХБ” АЖ 2014 йил якунларини кўриб чиқди | Новости

06 Фев 2015

2015 йилнинг 1 ноябрь куни биржанинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий филиалларини бошлиқлари ва мутахассислари иштирокида “ЎзРТХБ” АЖ Бошқарувнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди ва унда биржа фаолиятининг 2014 йил якунлари, ҳамда 2015 йилнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Мажлисда айтиб ўтилганидек, биржанинг барча йўналишлари бўйича ижобий натижаларга эришиш, шу жумладан бизнес-режа билан тасдиқланган кўрсаткичларни бажарилиши, тузилган битимларнинг ҳажми бўйича юқори ўсиш суръатларини таъминланиши, савдоларга жалб этилган товарлар номенклатурасини ўсишга эришилганлиги ўтган йилнинг ўзига хос хусусияти бўлди. Шунингдек муҳим ютуқларга очиқ ва ошкора савдоларга тадбиркорлик субъектларини жалб қилишда, биржа фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш бўйича ҳам эришилди.

Ўтган йили биржа товар айланмаси бўйича тарихий кўрсаткич янгиланди. Унга кўра биржанинг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 24,2% га, яъни 1,7 трлн сўмга кўтарилиб, 8,9 трлн сўмни ташкил этди. Сўнги йилларда биринчи маротаба биржа савдоларининг ЎзРТХБ товар айланмасидаги улуши 80% дан пастроқ бўлди ва бу, ўз навбатида, биржада ўтказаладиган ярмарка ва аукцион савдоларнинг имкониятлари кенгайганлигидан далолат беради. Биржа савдоларининг ҳажми 7,0 трлн сўмни ташкил этди, биржа ва ярмарка савдоларида тузилган экспорт битимларининг умумий ҳажми эса 164,9 млн долларга етди.

Бундан ташқари, тузилган биржа битимларнинг бажарилишини ҳисоб-китоб клиринг орқали кафолатлаш механизмини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар эвазига, 2013 йилга нисбатан биржа битимларини бажарилиш даражаси 95% дан 97% гача ошди. Хусусий тадбиркорларнинг хомашё ресурсларидан фойдаланиш имкониятини сезиларли даражада кенгайиши ҳисобига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларнинг биржа савдоларидаги иштироки 1,6 маротабага ўсди.

Йил якунларига кўра мижозларга товарларни сотиш ва харид қилиш бўйича 800 та брокерлик идоралари ва 2 мингта трейдерлар хизмат кўрсатдилар, фаолият юргазаётган савдо майдончаларининг сони эса 129 тага етди. Профессионал савдо иштирокчилари малакасини ошириш ва улар фаолиятини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳисобот даврида ярмарка савдолари ҳам сезиларли даража ривож топди. Ушбу тизимда тузилган битимларнинг ҳажми илк бор 1,0 трлн сўмдан ошди ва бу 2013 йилга нисбатан 45,2% га кўп демакдир. Ушбу савдо платформаси электрон тижоратни ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилганлиги боис эришилган кўрсаткичлар тадбиркорлик имкониятларини кенгайтиришга ижобий таъсир ўтказди. Шу жумладан, ўтган йили кичик бизнес субъектлари томонидан ярмарка савдоларида тузилган битимларнинг ҳажми икки маротабага ошиб, 685,4 млрд сўмни ташкил этди. Улардан 592,8 млрд сўми, яъни 86% дан зиёди тадбиркорлар томонидан интернет савдолар орқали ўз маҳсулотларини сотишига тўғри келди.

Юқори ўсиш кўрсаткичлари, шунингдек электрон аукционларда ҳам қайд этилди. Уларда 821,0 млрд сўмга тенг товарлар сотилди ва бу биржада тузилган барча битимларнинг умумий ҳажмидан 9,2% ни ташкил этади.

«D-xarid» давлат харидлари тизимида 470,6 млрд сўмга тенг 262 мингта битимлар тузилиб, 2013 йилга нисбатан ўсиш даражаси 13% га етди. Рақобатли савдолар натижасида давлат ва бюджетдан ташқари мақсадли давлат фондларининг маблағлари 2013 йилдаги 83 млрд сўмдан 117,4 млрд сўмгача ошди. Кичик бизнес субъектларининг давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг сони ва уларнинг ҳажмидан 99% зиёдини ташкил этди. Давлат харидларида иштирок этган кичик бизнес субъектларининг сони эса уч маротабага ёки 30 мингтагача ўсди.

Табиий монополия субъектлари, давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар, ҳамда давлат унитар корхоналари иштирок этган «E-xarid», яъни корпоратив харидларида эса  350,4 млрд сўм ҳажмида товар (иш, хизмат) лар сотилди. Пул маблағларини тежалиши 64,1 млрд сўм ёки харидларнинг бошланғич қийматидан 15,5% га тенг бўлди. Кичик бизнеснинг корпоратив харидлар бўйича маҳсулотларни етказиб беришдаги улуши тузилган битимлар сонида 96,3%, ҳамда уларнинг умумий қийматида 95,5% га етди.

Ўтган йили илғор ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ни биржа фаолиятида жорий этилишига ҳам алоҳида урғу берилди. Хусусан, www.uzex.uz – биржанинг маҳсус ахборот портали янгиланди, ундаги интерактив хизматларнинг сони қўпайди, биржанинг IT – инфратузилмаси модернизация қилинди.

Мажлис якунига кўра, давлатимиз раҳбарияти томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, биржанинг 2015 йилдаги устувор йўналишлари беглилаб олинди ва улар шунингдек биржанинг Бизнес-режаси ва ЎзРТХБ 2015 йил ривожланиш Режасида ҳам ўз аксини топди. Шу жумладан, 2015 йил учун асосий вазифалар сифатида биржада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар субъектлари учун қўшимча қулайликлар ва афзалликлар яратиш орқали уларнинг биржа, ярмарка ва аукцион савдолардаги иштирокини янада кенгайтириш, биржа фаолиятининг барча йўналишларида АКТ жорий этилишини кучайтириш, савдо платформалар ривожланишини таъминлаш, ҳамда товар ва хизматларнинг янги турларини савдоларга жалб этиш белгиланди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати
 

Курилди: 11749