Корпоратив харидлар иштирокчилари учун навбатдаги семинар ўтказилди | Новости

24 Фев 2015

Жорий йилнинг 20 февралида, жума куни “ЎзРТХБ” АЖ марказий аппарати биносида корпоратив харидлар иштирокчилари учун навбатдаги ўқув семинари ўтказилди. Семинарда биржа мутахассислари, электрон корпоратив харидлар буюртмачилари ҳисобланадиган “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ, ҳамда уларнинг таркибий тузилмаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида семинар иштирокчилари биржанинг электрон савдо тизими афзалликлари, уларда иштирок этиш тартиби, ҳамда корпоратив харидлар бўйича ўтказаладиган электрон аукцион савдоларни амалга ошириш тартибини беглиловчи меьёрий ҳужжатлар билан танишиб чиқдилар. Бундан ташқари, корпоратив харидлар бўйича буюртмаларни шакллантириш ва битимларни тузишда ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш жараёни намойиш этилди.

Чиқишлар якунида семинар иштирокчилари ўртасида биржанинг электрон тизимини янада такомиллаштириш ва корпоратив харидлар мижозлар шахсий кабинетларининг функционал имкониятларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашуви бўлиб ўтди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Курилди: 14533