ЎзРТХБ нинг барча савдо платформаларида ўсиш қайд этилди | Новости

18 Фев 2015

Ўтган ҳафта давомида ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 1,8 маротабага ошиб, 208,1 млрд сўмни ташкил этди ва бу йилнинг бошидан бери максимал даража ҳисобланади. Ижобий динамика биржа фаолиятининг барча йўналишлари бўйича қайд этилди. Бироқ ўсишни асосий омили сифатида биржа бозори хизмат қилди.

Биржа савдолари
Биржа савдолари ҳажми икки маротабага, яъни 79,2 млрд сўмдан 166,1 млрд сўмгача кўтарилди. Маҳсулотларни савдоларга қўйиш ҳажмини ошиши билан озиқ-овқат маҳсулотларини улуши 6% дан 24% гача, чорва учун емларнинг улуши эса – 4% дан 8% гача ўсди. Шу боис сотиш ҳажмларнинг ўсганлигига қарамасдан, қурилиш молларининг улуши 45% дан 24% гача қисқарди.
Кўриб чиқилаётган давр ичида валюта савдо майдончасида аксинча катта ўзгаришлар содир бўлмади. Хусусан биржа савдолари орқали экспортга 227,8 минг АҚШ долларида 200 тонна полиэтиленнинг турли маркалари сотилди. Ушбу товар позицияларнинг сотувчиси сифатида анъанавий тарзда “Шўртон ГҚИЗ” УШК хизмат қилди.

Кўргазма-ярмарка савдолари
Фаол савдо иштирокчиларининг сонини қисқаришига қарамасдан, кўргазма-ярмарка савдоларда тузилган битимларнинг ҳажми 52,9% га ошиб, 28,6 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотларнинг қиймати 15,4 млрд сўмдан 26,9 млрд сўмгача ўсди.
Тузилган битимларнинг сони бўйича Бухоро филиали етакчилик мавқеини қайта тиклади ва натижада Тошкент ҳудуди аксинча иккинчи ўринга тушиб кетди. Етакчилар учталигини такроран Қашқадарё филиали якунламоқда. Бироқ айнан мана шу филиал тузилган битимларнинг ҳажми бўйича биринчиликни эгаллади. Ушбу рейтингни кейинги позицияларида эса Тошкент ва Бухоро филиаллари жойлашишди.
Энг ликвид товар гуруҳлари таркибида биринчи ўринларни машинасозлик ва металлургия маҳсулотлари сақлаб қолишди ва уларнинг умумий ҳажми 19,0 млрд сўмни ташкил этди. Учинчи натижа енгил саноат товарларини сотиш бўйича қайд этилди – 1,6 млрд сўм. Ҳафтанинг энг йирик битими Қашқадарё филиалида тузилиб, унинг ҳажми 1,4 млрд сўмни ташкил этди.

Давлат харидари
9-15 февралларда давлат харидлари бўйича ўтказилган аукцион савдоларнинг ҳажми 6,5 млрд сўмни ташкил этди ва бу аввалги ҳафтага нисбатан 14,3% га кўп деганидир. Бунда бюджет маблағларининг тежалиши 45,5% га ошиб, 2,2 млрд сўмни ташкил этди, фаол савдо иштирокчиларнинг сони эса 2150 дан 2262 та ташкилотгача ошди. Кичик бизнес субъектларининг харидларнинг умумий ҳажмидаги улушлари 98% дан ортди.
Ҳафтанинг энг йирик битими 232,7  млн сўм ҳажмда қоғоз етказиб бериш бўйича пойтахтнинг Шайхонтохур туманида тузилди. Энг катта маблағ тежалиши 76,0 млн сўм ҳажмда Самарқанд шаҳрида қайд этилган. Самарқандда шунингдек энг фаол савдолар ўтказилди. Ушбу электрон савдолар бўйича 31 та қарши таклифлар келиб тушган.

Корпоратив харидлар
Ўтган ҳафтада корпоратив харидлар бўйича умумий қиймати 6,8 млрд сўмга тенг 358 та битим тузилди ва бу аввалги ҳафтанинг мос кўрсаткичидан 3% га кўпдир. Буюртмачиларнинг молия маблағларининг тежалиши 1,4 млрд сўм ёки харидларнинг бошланғич нархидан 17,3% ни ташкил этди. Амалга оширишган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 99% ни ташкил этди.
Бошланғич баҳони пасайтириш бўйича ўтказилган аукцион савдолар давомида ҳар бир талабнома бўйича ўртача 6 та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 26 гача етган. Тузилган битимларнинг 89% ни товарлар ва қолган 11% ни хизмат ва ишлар эгаллашди.
Ҳудудларнинг таркибий тузилмасида Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 45% ни ташкил этди. Кейинги ўринларда Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари жойлашиб, уларнинг улушлари мос равишда 12% ва 10% ни ташкил этди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Курилди: 9610