Биржа ҳудудий филиал мутахассислари учун семинар ўтказди | Новости

16 Фев 2015

Жорий йилнинг 14 февралида “ЎзРТХБ” АЖ нинг марказий аппаратида биржанинг ҳудудий бўлимларининг давлат ва корпоратив харидлар регистраторлари учун ўқув семинарини ўтказди. Ушбу тадбирнинг ўтказишдан кўзланган мақсад филиаллар томонидан давлат ва корпоратив харидлар бўйича олиб борилган ишлар якунини кўриб чиқиш, ҳамда етказиб берувчиларни электрон харидларга жалб қилиш масаласида биржа ходимлар малакасини оширишдан иборат бўлди.

Тадбир давомида давлат улуши 50% дан ортиқ бўлган корхоналар, яъни буюртмачилар, ҳамда сони 10 мингтадан ортган етказиб берувчиларни корпоратив харидлар бўйича ўтказилаётган электрон савдоларига жалб қилишнинг ягона механизмини ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилди. Хусусан, филиал ходимлари корпоратив харидлар тизимида кичик бизнес вакиллари учун катта имкониятлар кузатилаётган товар сегментлари бўйича ўз ҳисоботларини тақдим этдилар.

Шунингдек семинар иштирокчилари сайт фойдаланувчилари, ҳамда электрон харидлар регистраторлари учун қўшимча қулайликларни назарда тутган давлат харидлари сайтнинг янги, такомиллашган кўринишини билан тест режимида танишиб чиқдилар.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Кўрилди: 10277