ЎзРТХБ да савдо ҳафталиги сотувларнинг пасайиши билан якунланди | Новости

11 Мар 2015

Ўтган ҳафта якунлари ЎзРТХБ товар бозорларида савдо иштирокчиларининг фаоллиги пасайганлиги кузатилмоқда ва бу бошланган янги ой учун оддатий хол ҳисобланади. Тузилган битимларни ҳажми 12% га пасайиб 140,6 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа платформасида 109,9 млрд сўмга товарлар сотилиб, улар тузилган битимларнинг 78,2% ни ташкил этади. Бунда экспорт битимларини суммаси 306,2 минг АҚШ долларини ташкил этди. Хусусан валюта савдо майдончасида Фарғона НҚИЗ нинг 600 тонна нефть гачи ва “Бекободцемент” АЖ нинг 670 тонна ПЦ М-400 Д-20 маркали цементи сотилди.

Шунга ўхшаш ҳолатлар ярмарка савдолар тизимида ҳам қайд этилиб, уларнинг ҳажми 27,6 млрд сўмдан 16,4 млрд сўмгача пасайиб кетди. Бироқ фаол савдо иштирокчиларининг сонини камайганлигига қарамасдан, улар томондан тузилган битимларнинг сони аксинча 889 тадан 1263 тагача ўсди. Кичик бизнес субъектлари томонидан сотилган маҳсулотларнинг қиймати 11,4 млрд сўмни ташкил этди. Ҳафтанинг энг йирик битими Тошкент филиалида 1,8 млрд сўмга пўлат қувурларини сотиш бўйича тузилди.

Давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг ҳажми атиги 3,2% га қисқариб, 7,1 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет маблағларини тежалиши 1,9 млрд сўмга тенг бўлди. Харидларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улушлари 99% дан ортди.

Энг катта маблағ тежалиши 31,4 млн сўм ҳажмда Тошкент шаҳрининг Янгийўл туманига контейнерларни етказиб бериш бўйича қайд этилган. Етказиб берувчиларнинг максимал онлайн-мурожаатлари еки 30 та қарши таклифлар тўқимачилик маҳсулотини етказиб бериш бўйича берилган талабномани таъминлаш учун келиб тушди.

Бошқа савдо платформаларидан фарқли ўлароқ, корпоратив харидлар ўсиш динамикасини намоён этди. Хусусан, 2 – 8 март даврида тузилган битимларнинг ҳажми 7,2 млрд сўмга етди ва бу аввалги ҳафтага нисбатан 16% га кўпдир.

Буюртмачиларнинг молия маблағларининг тежалиши 1,4 млрд сўм ёки харидларнинг бошланғич нархидан 16,8% ни ташкил этди. Амалга оширишган битимларнинг умумий ҳажмида кичик бизнес субъектларининг улуши 99% дан ортди.

Бошланғич баҳони пасайтириш бўйича ўтказилган аукцион савдолар давомида ҳар бир талабнома бўйича ўртача 6 та ва ундан кўп таклифлар келиб тушган ва уларнинг энг кўп сони эса 32 гача етган. Тузилган битимларнинг 87% ни товарлар ва қолган 13% ни хизмат ва ишлар эгаллашди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Кўрилди: 12310