Биржанинг барча филиалларида очиқ эшиклар кунлари ўтказилди | Новости

05 Мар 2015

Жорий йилнинг 4 мартидан то 28 февралигача биржанинг барча филиалларида “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ мутахассислари, ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг вакиллари иштирокида “Очиқ эшиклар кунлари” ўтказилди.

Ушбу учрашувларда 20 дан зиёд буюртмачи корхоналар, шу жумладан «Фарғона вилоят электр тармоқлари», «Қирғили иссиқлик манбаи», «Фарғона иссиқлик электр Маркази», «Жануб газ таъминот», «Сирдарёэлектр тармоқлари», «Сирдарё газ», «Урганчтрансгаз», «Хоразм электр тармоқлари», «Сурхондарёэлектр тармоқлари», «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси», «Андижонтрансгаз», «Марказгазтаъминот» ва бошқалар иштирок этдилар.

Тадбирлар давомида корпоратив харидларнинг электрон савдо тизиминининг афзалликлари ёритилди, ҳамда талабномаларни тўғри киритиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби батафсил намоён этилди. Шунингдек семинар иштирокчилари корпоратив харидлар бўйича меъёрий ҳужжатлари ва электрон савдолар орқали харид қилинадиган товар гуруҳларининг рўйҳати билан танишиб чиқдилар.

Учрашувлар доирасида бизнес вакиллари томонидан мижозларнинг шахсий кабинетини такомиллаштириш ва порталда уларнинг имкониятларини янада кенгайтириш юзасидан таклифлар берилиб, улар яқин келажакда тадбиқ этилади.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати


 

Курилди: 8588