Xabarlar


Биржа пахта экспортини амалга ошира бошлади

Жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб “ЎзРТХБ” АЖ орқали “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг пахта толаси экспортга сотила бошлади. Бугунги кунда биржа савдолари орқали “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг пахта толасини экспорт қилиш учун 1 тоннали лот билан 40 та стандартлаштирилган биржа шартномалари очилган.

Batafsil

Товар-хомашё биржаси «SMS-хабарлаш» бўйича қатор хизматларини тақдим этмоқда

“ЎзРТХБ” АЖ Play-mobile контент-провайдер билан биргаликда мижозларни SMS-хабарлаш бўйича бир қатор лойиҳаларни жорий қилди. Ҳозирги кунда ушбу лойиҳалар биржанинг AVTORAQAM савдо платформасида фаолият юритувчи онлайн аукцион иштирокчилари, ҳамда биржа савдоларида минерал ўғитларни харидорлари сифатида қатнашиб келаётган фермер хўжаликлари учун тақдим этилмоқда.

Batafsil

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ЎзРТХБ билан биргаликда анжуман ўтказди

2018 йилнинг 13 февралида Электрон Оммавий Ахборот Воситалари Миллий Ассоциацияси (ЭОАВМА) нинг медиа-холлида “Оммавий ахборот воситалари халқнинг энг яқин кўмакчиси ва демократия кўзгуси” мавзусида анжуман ўтказилди. Тадбир ташкилотлари сифатида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси қатнашди.

Batafsil

ЎзРТХБ да импорт қилинган кўмирнинг биринчи партияси сотилди

Маҳсулотлар учун нархларни асоссиз равишда ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖда доимий равишда импорт қилинган товар позицияларнинг листинги ўтказилмоқда. Хусусан, 2018 йилнинг январь ойидан бошлаб Қирғизистон ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган кўнғир ва тош кўмирнинг турли хил маркалари биржанинг котировкалаш варағига киритилди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖ мутахассислари Истамбулда амалиёт ўтаб келишди

Жорий йилнинг январь охирларида кунлари, томонлар келишувига асосан, “ЎзРТХБ” АЖ мутахассислари Туркиянинг Истамбул фонд биржасида (Borsa Istanbul) амалиёт ўтаб келишди. Ўқув семинарлар ўзбек биржаси учун махсус ишлаб чиқилган дастур асосида ташкиллаштирилди.

Batafsil

Сирдарё вилоятида фермерлар билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябридаги “Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги №ПҚ-3386 сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ томонидан барча савдо иштирокчилари, шу жумладан фермер хўжаликлари учун мунтазам равишда ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Batafsil

«ЎзРТХБ» АЖ да тадбиркор ва фермерларга туну-кунлик кўмаклашиш хизмати ишга туширилди

Тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларига маслаҳат ёрдамини тақдим этиш мақсадида “ЎзРТХБ” АЖ да алоҳида ахборот маркази очилди. Тадбиркорлар ва фермерларга кўмаклашиш бўйича тузилган янги хизмат биржада ҳафтада 7 кун, ҳар куни 24 соат давомида фаолият юритиб боради.

Batafsil

Фермерлар биржа савдоларини ўзлаштирмоқда

Минерал ўғитларни сотишда бозор механизмини кенг жорий этиш бўйича Ҳукумат қарорлари ва топшириқларини бажариш мақсадида Фарғона вилоятида “ЎзРТХБ” АЖ Фарғона вилоятининг ҳокимияти билан биргаликда фермерлар учун бир нечта ўқув семинарларини ўтказди.

Batafsil

Биржа савдоларига импорт қилинган цемент қўйилмоқда

2018 йилнинг январидан “ЎзРТХБ” АЖ нинг ички биржа савдоларига мунтазам равишда миллий валютада импорт қилинган цемент қўйилмоқда. Бугунги кунда биржанинг котировкалаш варағига Қозоғистонда ишлаб чиқилган ПЦ400 Д20 ва ПЦ ЦЕМ II А-Ш 32.5Н маркали портландцемент киритилди.

Batafsil