Ўтган ҳафтада ЎзРТХБ да 391 та биржа шартномалари очилди | Новости

07 Май 2018

Жорий йилнинг 30 апрелдан 6 майгача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 559,8 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан 6% га пасайди.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 574,6 млрд сўмдан 539,0 млрд сўмга тушди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 34,5% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толасининг турли навлари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 16,5% ни эгаллади. Кейинги ўринда нефть маҳсулотлари жойлашган бўлиб, унинг улуши 12,7% ни ташкил қилади.

Валюта савдо майдончаси орқали 1,06 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини 32% улуш билан нефть Гач, 28 % улуш билан техник мой ва 27 % улуш билан пахта толаси банд этган. Алюминий улуши 13% ни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада биржанинг Листинг комиссияси томонидан нефть маҳсулотлари, қурилиш материаллари, пахта толаси ва бошқа товарлар бўйича 391 та стандарт биржа шартномалари очилди.

Кўргазма-ярмарка савдолари

Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 5,2% га ўсди ва 20,8 миллиард сўмни ташкил қилди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 13,5 миллиард сўмни ёки 64,9 %  ташкил қилди. Кўриб чиқилаётган даврда савдолардаги фаол иштирокчилар сони 139 та ташкилот бўлиб, улар умумий ҳисобда 581 та келишувни имзолашди.

Имзоланган келишувлар сони бўйича ҳафта етакчиси Тошкент филиали бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Бухоро ва Андижон филиаллари эгаллади.

Имзоланган келишувларнинг ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент филиали 11,0 миллиард сўмлик келишувлар билан банд этди. Наманган филиали 2,6 миллиард сўмга тенг келишувларни имзолаган бўлса, Самарқанд филиали ҳам 2,4 миллиард сўмга тенг келишувлар имзолаб, учинчи ўринни эгаллади.

Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторларни кимё саноати маҳсулотлари товарлари банд этди. Бундай маҳсулотлар 8,4 миллиард сўмга тенг миқдорда сотилди. Кейинги ўринлардан қора ва рангли метллар (3,5 миллиард сўм), қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (1,9 миллиард сўм) жой олди.

Авторақамлар бўйича онлайн аукцион

30 апрелдан 4 майгача биржанинг онлайн аукционлари орқали 103 та автомобиль рақамлари сотилди. Булардан 95 таси жисмоний шахсларга, 8 таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2 миллиард сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 55,3% биринчи тоифадаги авторақамлар, 31% битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 13,6% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 61% га етди. Кейинги ўринда Самарқанд ва Наманган вилоятлари авто ҳаваскорлари ҳар бири 7,7% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Қашқадарё вилояти авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, уларнинг улуши 4,8% ни ташкил қилади.

Бошқа ҳудудларнинг улуши 18,8% ни ташкил қилади.

Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати

Курилди: 9283