Жорий йилнинг 23 апрелдан 29 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 594,3 млрд сўмлик битимлар тузилиб, аввалги ҳафтага нисбатан 4% га кўтарилди. Савдо ҳажмнинг ўсиши биржа платформасида ва AVTORAQAM тизимида ҳам қайд этилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда биржа савдоларининг ҳажми 548,2 млрд сўмдан 574,6 млрд сўмга кўтарилди. Сотувлар бўйича қурилиш моллари биринчи ўринни 37% билан эгаллаб турибди. Иккинчи ўринда пахта толасининг турли навлари жойлашган бўлиб, биржа бозорининг 15% ни эгаллади. Кейинги ўринда кимё маҳсулотлари жойлашган бўлиб, унинг улуши 14% ни ташкил қилади.
Валюта савдо майдончаси орқали 3,2 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар сотилди. Келишувларнинг асосий қисмини 48% улуш билан пахта толаси, 40% улуш билан техник мой банд этган. Полиэтилен улуши 12% ни ташкил этди.
Ўтган ҳафтада биржанинг Листинг комиссияси томонидан нефть маҳсулотлари, қурилиш материаллари, пахта толаси ва бошқа товарлар бўйича 100 та стандарт биржа шартномалари очилди.
Кўргазма-ярмарка савдолари
Кўргазма-ярмарка савдолар ҳажми ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 9% га қисқарди ва 19,8 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 14,5 миллиард сўмни ташкил қилди. Бу эса умумий келишувлар қийматининг 73,2% ига тенг.
Имзоланган келишувлар сони бўйича ҳафта етакчиси Тошкент филиали (9,2 млрд сўм) бўлди. Самарқанд филиали томонидан 6,1 млрд сўмга тенг келишувларга эришилди. Учинчи кўрсаткич 1,5 млрд сўмга тенг бўлиб, Бухоро филиалига тегишли.
Сотилган товарлар тузилмасига кўра, етакчи қаторни кимё саноати маҳсулотлари товарлари банд этди. Бундай маҳсулотлар қиймати 7,8 миллиард сўмга тенг. Кейинги ўринлардан қурилиш материаллари (4,8 миллиард сўм), енгил саноат товарлар (2,0 миллиард сўм) жой олди.
Авторақамлар бўйича онлайн аукцион
23 апрелдан 27 апрелгача биржанинг онлайн аукционлари орқали 149 та автомобиль рақамлари сотилди. Булардан 132 таси жисмоний шахсларга, 17 таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 4,1 миллиард сўмдан ошди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 87% олий тоифадаги авторақамларга, 6% битимлар 2 тоифа авторақамлар ва 7% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти авто ҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 74% га етди. Кейинги ўринда Фарғона вилояти авто ҳаваскорлари 9% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Самарқанд авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, уларнинг улуши 7% ни ташкил қилади.
Бошқа ҳудудларнинг улуши 10,2% ни ташкил қилади.
Источник : "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати
Курилди: 16037