Хабарлар

ЎзРТХБ савдо ҳажмлари ҳафталик максимумга яқинлашди

Ўтган ҳафта савдо натижаларига кўра ЎзРТХБ иштирокчиларининг фаоллиги сақланиб қолган. 11-17 августгача бўлган давр ичида рекорд кўрсаткичига максимал даражада яқинлашди ва 213,7 млрд сўмни ташкил этди. Биржа бозори ва кўргазма ярмарка савдоларида ижобий динамика кузатилган

Батафсил

ЎзРТХБ”да ҳафталик савдо ҳажмлари ўсди

Жорий йилнинг 4-дан 10-августгача ЎзРТХБ савдо ҳажмлари олдинги ҳафтага нисбатан қарийб бир ярим каррага, яъни 121,3 млрд сўмдан 194,0 млрд сўмгача ошган. Бунга асосан биржа бозорида савдолар фаоллиги ошиши ва кўргазма ярмарка савдолар ҳажмларининг кўтарилиши сабаб бўлди

Батафсил

Цементнинг нархи тобора пасайиб бормоқда

Жорий йилда биржанинг цемент бозорида ўтган йилга нисбатан тескари тенденцияси кузатилмоқда. Жумладан, 2014 йлнинг I чорагида цементнинг ПЦ400 Д-0 маркасини ўртача нархи бир тонна учун 433 минг сўм бўлган бўлса, август ойининг бошида нарх тренди 329 минг сўмгача пасайиб кетди ва бу жорий йил учун энг паст кўрсаткич ҳисобланади

Батафсил

ЎзРТХБ бозорларида вақтинчалик пасайиш кузатилмоқда

Ўтган ҳафта давомида “ЎзРТХБ” АЖнинг савдо иштирокчилари фаолликни камайтиришди. 28 июлдан 3 августгача бўлган давр ичида савдо ҳажмлари 121,3 млрд сўмгача камайган. Корпоратив харидларида эса ижобий динамика сақланиб қолган

Батафсил

Шартнома интизоми ошиб бормоқда

“ЎзРТХБ” АЖ биржа савдоларида 2014 йилининг 7 ой давомида 148 мингта битимлар тузилган, бу 2013 йилги кўрсаткичига нисбатан 4 мингтага кўпдир. Тузилган битимларнинг умумий миқдоридан бекор қилинган битимларнинг улуши 3%ни ташкил этган бўлса, ўтган йили ушбу кўрсаткич 4%га тенг эди

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ Интернет аукциони тобора фаоллашмоқда

Жорий йилнинг бошидан бери, яъни 2014 йилнинг 31 июль ҳолатига кўра кўргазма ярмарка савдолари (КЯС) электрон савдо тизимида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 500 млрд сўмга етди ва бу ўтган йилнинг ушбу кўрсаткичига нисбатан 47%га кўпдир.

Батафсил

Биржа савдо иштирокчилари фаолликни пасайтирдилар

Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖнинг деярли барча савдо платформаларида ижобий динамика кузатилган, бироқ биржа савдоларининг ҳажми нисбатан камайган. Ушбу пасайиш биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажмида ҳам ўз аксини топди ва агар олдинги ҳафтада у 188 млрд сўмни ташкил этган бўлса, ўтган ҳафтада ушбу кўрсаткич 174 млрд сўмга тенг бўлди

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖнинг Низомига ўзгартиришлар киритилди

Ҳозирги пайтда “ЎзРТХБ” АЖда локал ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг янги таҳририга мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Батафсил

Давлат харидлари умумий ўсиш динамикасини қўллаб-қувватлади

Ўтган ҳафта “ЎзРТХБ” АЖнинг барча савдо платформаларида савдоларнинг фаоллиги кузатилди. Савдо ҳажмлариниг энг юқори ўсиши давлат харидларига тўғри келган. 7-13 июлларида битимларнинг умумий ҳажми 5,3 млрд сўмга ошиб, 188 млрд сўмни ташкил этди.

Батафсил