Жорий йилнинг бошидан бери, яъни 2014 йилнинг 31 июль ҳолатига кўра кўргазма ярмарка савдолари (КЯС) электрон савдо тизимида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 500 млрд сўмга етди ва бу ўтган йилнинг ушбу кўрсаткичига нисбатан 47%га кўпдир.
Ушбу савдо платформасида савдоларнинг жадал ривожланиши ҳозирги кунда Интернет аукционининг афзалликларидан тобора фаол фойдаланаётган маҳаллий корхоналарда ахборот коммуникация технологияларини кенг кўламда жорий этиш билан боғлиқдир.
Кўриб чиқилаётган давр ичида кўргазма ярмарка савдолари орқали ҳажми 100 млрд сўмга тенг машинасозлик маҳсулотлари сотилган ва бу тузилган битимларнинг умумий ҳажмидан 23% ташкил этади. Кейинги ўринда жойлашган қора ва рангли металл маҳсулотлари бозорнинг 22% эгаллаб турибди. Шунингдек, кимё саноати маҳсулотлари, полимерлар ва пластмасса, ҳамда қурилиш моллари ҳам юқори талабга эга бўлди.
Курилди: 20267