ЎзРТХБ бозорларида вақтинчалик пасайиш кузатилмоқда | Новости

06 Авг 2014

Ўтган ҳафта давомида “ЎзРТХБ” АЖнинг  савдо иштирокчилари фаолликни камайтиришди. 28 июлдан 3 августгача бўлган давр ичида савдо ҳажмлари 121,3 млрд сўмгача камайган. Корпоратив харидларида эса ижобий динамика сақланиб қолган.

Биржа савдолари
Ўтган ҳафтада биржа савдоларининг ҳажми 91,0 млрд сўмгача камайган, бу биржада амала оширилган битимларнинг ҳажмидан 75%ни ташкил этади. Усишга тўсқинлик қилаётган омиллардан бири бу биржа товарларини савдоларга қўйилиши ва сотувининг ҳажмларини камайиши бўлди. Лекин, суюлтирилган газ ва полиэтиленнинг сотув ҳажмлари аксинча 9%га кўтарилган. Шунингдек, ушбу ҳолат уларнинг бозордаги улушларини 14%дан 23%гача ошишига сабаб бўлди. Сотув ҳажмлари бўйича етакчи – қурилиш молларининг улуши, ҳажми нисбатан камайганлигига қарамасдан, 39%дан 41%гача ўсган.
Ўхшаш ҳолатлар экспорт йўналишида ҳам кузатилмоқда. Хусусан, валюта савдо майдончасида ҳажми 137 минг АҚШ долларга тенг товарлар сотилган, жумладан цементнинг турли маркалари ва алюминийнинг улушлари мос равишда 55% ва 45%га тенг бўлди. Ушбу маҳсулотларнинг сотувчилари сифатида “Бекободцемент” АЖ, “Қизилқумцемент” АЖ ва “Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш заводи” савдоларда иштирок этганлар.

Кўргазма ярмарка савдолари
Кузатилаётган давр ичида кўргазма ярмарка савдоларининг ҳафталик ҳажми 7,9 млрд сўмгача камайган. Бироқ, ҳафта натижаларига кўра кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари савдоларда фаол қатнашиб интернет-аукцион тизими орқали 5,2 млрд сўм ҳажмида савдо қилганлар. 
Савдо ҳафталиги натижаларига кўра тузилган битимлар сони бўйича етакчиликни Тошкент, Бухоро ва Андижон филаллари эгаллаганлар. Шунингдек, ҳудди шу тартибда ушбу филиаллар амалга оширилган битимларнинг ҳажми бўйича энг яхши натижаларни кўрсатишган.
Сотилган товарлар тузулмасида одатдагидай барқарорлик сақланиб турибди. Савдо ҳажмларини камайишига қарамасдан, энг ликвид товарлар рўйхати деяли ўзгармади. Жумладан ушбу етакчилар учталигига машинасозлик ва металлургия маҳсулотлари, ҳамда полимер ва пластмассалар товар гуруҳи кирди. Уларнинг умумий савдо ҳажмлари 4,3 млрд сўмга тенг бўлиб, кўргазма ярмарка савдоларининг умумий ҳажмидан 54%ни ташкил этди. Ҳафтанинг энг йирик битими 1,2 млрд сўмга ҳажмда экспорт йўналиши бўйича Андижон филиалида тузилди.

Давлат харидлари
Давлат харидлари бўйича аукцион савдолар ўтган ҳафтада турли натижалар билан якунланди. Жумладан, битимларнинг сони 5526дан 5811гача ошганлигига қарамасдан амалга оширилган битимларнинг ҳажми 3,5%га камайди ва 11,8 млрд сўмни ташкил этди. Бюджет маблағларини тежалиши савдо натижаларига кўра 2,4 млрд сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган битимларнинг умумий савдо ҳажмидаги улуши 97%ни ташкил этди. Яна бир бор битимларнинг энг кўп сони Андижон вилоятида жойлашган етказиб берувчилар томонидан тузилган. Иккинчи ва учинчи ўринда Фарғона ва Қорақолпоғистон Республикасининг етказиб берувчилари эгалладилар.
Битимларнинг ҳажми бўйича бир оз бошқа вазият кузатилмоқда. Тошкентда жойлашган етказиб берувчилар тузилган битимлар ҳажми бўйича етакчилик қилишмоқда. Кейинги ўринларда Самарқанд ва Фарғона вилоятларининг етказиб берувчилари эгалладилар.
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида иситиш ва иссиқ сув таъминоти қурилмаларини етказиб беришга тегишли ҳажми 218,6 млн сўмга тенг битим тузилган, бу эса ҳафталик максимум ҳисобланади . Давлат харидлари бўйича энг фаол савдолар болалар учун стуллар ва пишириқларни етказиб беришга тегишли буюртмаларда кузатилган. Ушбу буюртмалар бўйича 30та таклиф келиб тушган. Маблағларни энг кўп тежалиши Нукус шаҳрида офис мебелларини етказиб беришга тегишли битимда қайд этилиб, унинг ҳажми 43,7 млн сўм тенг бўлди.

Корпоратив харидлар
Корпоратив харидларининг ҳажми 43%га ошиб 10,7 млрд сўмни ташкил этди. Маблағларни тежалиши 1,2 млрд сўмдан 1,4 млрд сўмгача ошган, бу харидларнинг бошланғич нархидан 11,4%ни ташкил этади. Шу билан бирга тузилган битимларнинг сони 358дан 451гача ошган ва улар бўйича ўртача 5 таклиф келиб тушган. Келиб тушган таклифларнинг энг кўп сони 36тагача етган. Ҳафтанинг энг йирик битимининг ҳажми 713,0 млн сўмга тенг бўлиб, ушбу битим Тошкент вилоятида тузилган.
Худудий рейтингда пойтахт ўз етакчилигини янада мустаҳкамлади. Ушбу худуднинг улуши 49%дан 62%гача ошган. Кейинги ўринларни Бухоро (11%), Фарғона (6%) ва Навоий (5%) вилоятлари эгалладилар.  Амалга оширилган битимларнинг ҳажмини энг кўп ўсиши Сурхондарё вилоятига тўғри келмоқда.

Курилди: 13711