Жорий йилда биржанинг цемент бозорида ўтган йилга нисбатан тескари тенденцияси кузатилмоқда. Жумладан, 2014 йлнинг I чорагида цементнинг ПЦ400 Д-0 маркасини ўртача нархи бир тонна учун 433 минг сўм бўлган бўлса, август ойининг бошида нарх тренди 329 минг сўмгача пасайиб кетди ва бу жорий йил учун энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Ўтган йилннинг айнан мана шу даври ичида ушбу цемент маркасининг ўртача нархи аксинча 314 минг сўмдан 504 минг сўмгача кўтарилган эди. Шунингдек энг юқори кўрсаткич ўтган йилнинг июнь ойида кузатилиб, цементнинг нархи 546 минг сўм даражасигача кўтарилган.
Савдо иштирокчиларининг фикрига кўра Д-0 маркадаги цементнинг нархини тушиши цементни савдоларга қўйиладиган ҳажмини ўтган йилнинг айнан мана шу даври билан солиштирганда икки маротабага, яъни 126 минг тоннагача ошганлиги билан боғлиқдир. Сотилган маҳсулотларнинг 95% “Қизилқумцемент” АЖга тўғри келган, 4% ёки 4,9 минг тонна цемент “Бекободцемент” АЖ томонидан сотилган.
Жорий мавсумда муҳим янгилик киритган “Олмалиқ ТМК” АЖ айни пайтда Д-0 маркадаги цемент бозорини 1%ни эгаллаб келмоқда. АТМК цементнинг Д-0 маркасининг биржа контрактларини 2014 йилнинг август ойида очган ва савдоларни биринчи ҳафтасида 332 млн сўмга тенг 1 минг тонна ҳажмда цемент сотган.
Эслатиб ўтамиз, АТМК биржанинг цемент бозорида янги иштирокчи ҳисобланади, унинг ишлаб чиқариш худуди Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида жойлашган. Маҳсулотнинг дастлабки ҳажмлари (оқ цемент) жорий йилнинг июль ойида савдоларга қўйила бошлади ва август ойининг бошига келиб ушбу маркадаги цементнинг сотилиш ҳажми 60 млн сўмдан ошди.
Курилди: 48067