Биржа савдолари
Кузатилаётган давр ичида биржа савдоларининг ҳажми 10%га ошиб, 173,1 млрд сўмга тенг бўлган, бу жорий йилнинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Чорва учун емлар ва нефт маҳсулотлари товар гуруҳини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим, уларнинг сотув ҳажмлари қарийб икки каррага ошган. Шу билан бирга нефт маҳсулотларининг улуши олдинги ҳафтага нисбатан 6%дан 10%гача кўтарилган. Қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 47%га тенг бўлган. Қолган товар гуруҳларининг улушлари олдинги ҳафта натижаларига мос равишда сақланиб қолган.
Экспорт йўналишида валюта савдо майдончасида тузилган битимларнинг ҳажми нисбатан камайган, лекин бунга қарамасдан юқори даражада сақланиб қолмоқда. Жумладан биржа платформасида ҳажми 4,6 млн АҚШ долларга тенг товарлар сотилган. Экспорт бозорининг йирик қисмини полиэтилен – 54% ва нефть мойлари – 45% эгаллаганлар. Цемент ва амиак селитрасининг улушлари 1%дан ортмаган.
Кўргазма ярмарка савдолари
Ўтган ҳафтада кўргазма ярмарка савдоларининг ҳажми 18,4 млрд сўмдан 24,9 млрд сўмгача ошган. Шу билан бирга савдо иштирокчиларининг сони ҳам 189дан 219гача ошган ва улар олдинги ҳафтага нисбатан 189тага кўп битим тузилган.Кичик бизнес субъектлари томонидан ҳажми 21,1 млрд сўмга тенг товарлар сотилган, бу олдинги ҳафта кўрсаткичидан 71,1%га кўпдир.
Ҳудудий тузилмада ҳам бир оз ўзгаришлар бўлиб ўтган. Жумладан тузилган битимларнинг сони бўйича Бухоро филиали пойтахтни иккинчи ўринга туширган ҳолда, биринчи ўринга кўтарилган. Учинчи ўринни Фарғона филиали эгаллаган. Битимларнинг ҳажми бўйича етакчилар учталиги қуйидаги тартибда жойлашган: Тошкент, Самарқанд ва Навоий филиаллари. Савдо ҳажмларининг камайганлигига қарамасдан юқори ликвид товар гуруҳларининг рейтингида металлургия маҳсулотлари ҳажми 7,0 млрд сўмга тенг бўлиб, етакчилик қилишмоқда. Бундан ташқари ўтган ҳафтада ҳажми 5,3 млрд сўмга тенг машинасозлик маҳсулотлари сотилган, бу рейтингдаги иккинчи кўрсаткич ҳисобланади. Учинчи ўринда эса қурилиш моллари ҳажми 2,7 млрд сўмга тенг бўлган ҳолда турибди. Ҳафтанинг энг йирик битими ҳажми 3,9 млрд сўмга тенг бўлиб, Тошкент филиалида тузилган.
Давлат харидлари
Ўтган ҳафтада давлат ҳаридлари бўйича электрон аукцион савдоларида тузилган битимларнинг ҳажми 4,4%га камайиб, 8,9 млрд сўмни ташкил этди. Ушбу камайишга савдо иштирокчиларининг ва улар томонидан тузилган битимларнинг сони камайиши сабаб бўлган. Бироқ бюджет маблағларини тежалиши аксинча 2,3 млрд сўмгача ошган. Кичик бизнес субъектларининг амалга оширилган битимлар ҳажмидаги улуши 100%ни ташкил этди.
Амалга оширилган битимларнинг сони бўйича Андижон вилоятининг етказиб берувчилари етакчиликни тиклаб олишди, шу сабабли Наманган вилоятининг етказиб берувчилари иккинчи ўринга тушишган. Ўз ўрнида Самарқанд вилоятининг етказиб берувчилари учинчи ўринни эгаллашган. Битимарнинг ҳажми бўйича етакчилар рўйхати ўзгармаган, яъни Самарқанд ва Фарғона вилоятлари етакчи ўринларини сақлаб қолишган.
Ҳафтанинг энг йирик битими пойтахтнинг Олмазор туманида тузилган. Техник туз етказиб беришга тегишли битимнинг ҳажми 88,7 млн сўмни ташкил этди. Йирик ҳажмдаги пул маблағларини тежалиши (48,2 млн сўм) Тошкент шаҳрида томга ёпиладиган материаллар етказиб беришга оид битимда эришилган.
Таклифларнинг энг кўп сони макарон етказиб беришга тегишли буюртмада келиб тушган. Ушбу буюртма бўйича савдолар давомида 33 таклиф келиб тушган.
Корпоратив харидлар
Ўтган ҳафтада корпоратив ҳаридларининг ҳажми 8,2 млрд сўмдан 6,7 млрд сўмгача камайган. Пул маблағларининг тежалиши 1,0 млрд сўмни ташкил этган, бу харидларнинг бошланғич нархидан 12,6%ни ташкил этади.
Кўриб чиқилаётган давр ичида 266-та битим тузилган ва улар бўйича ўртача 4-та таклиф келиб тушган, етказиб берувчилар томонидан келиб тушган таклифларнинг энг кўп сони эса 25-тага етган.
Ҳафтанинг энг йирик битимининг ҳажми 300,5 млн сўмга тенг бўлиб, Фарғона вилоятида тузилган. Савдо натижаларига кўра ҳаридларнинг ҳажми камайиши билан бирга Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 58%дан 44%гача камайган. Амалга оширилган битимларнинг ҳажмини энг кўп ўсиши Фарғона вилоятига тўғри келиб, унинг улуши 2%дан 18%гача ошди.
Курилди: 13410