“ЎзРТХБ” АЖнинг Низомига ўзгартиришлар киритилди | Новости

29 Июл 2014

Ҳозирги пайтда “ЎзРТХБ” АЖда локал ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг янги таҳририга мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу Қонунга киритилган ўзгартиришлар акциядорлик жамиятларини очиқ ва ёпиқ турларига ажратилишини бекор қилиш, бажарилиши шарт бўлган меъёрларнинг рўйхатини камайтириш, акциянинг номинал нархининг максимал даражасини белгилаш, акциядорларнинг умумий йиғинининг кворуми учун минимал талабини камайтириш ва акциядорлик жамиятлар фаолиятига тегишли бўлган ташкилий ва бошқа масалаларни назарда тутади.

“ЎзРТХБ” АЖ акциядорларининг умумий йиғилишида жамиятнинг янги таҳрирдаги Низоми барча ўзгартириш ва қўшимчалар билан қабул қилинди ва тасдиқланди, ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 10.07.2014й. рўйхатдан ўтказилди.

Курилди: 14357