Давлат харидлари умумий ўсиш динамикасини қўллаб-қувватлади | Новости

23 Июл 2014

Ўтган ҳафта “ЎзРТХБ” АЖнинг барча савдо платформаларида савдоларнинг фаоллиги кузатилди. Савдо ҳажмлариниг энг юқори ўсиши давлат харидларига тўғри келган. 7-13 июлларида битимларнинг умумий ҳажми 5,3 млрд сўмга ошиб, 188 млрд сўмни ташкил этди.

Биржа савдолари
Айрим товар позицияларининг ҳажмларини камайганлигига қарамасдан, биржа савдолари тузилган битимлар ҳажми бўйича ўсиш динамикасини сақлаб турибди. Хусусан тузилган битимларнинг ҳажми 151,0 млрд сўмдан 153,5 млрд сўмгача ошган. Бунга озиқ-овқат маҳсулотлари ва минерал ўғитларини сотувчи корхоналари фаоллигини кўтарилганлиги сабаб бўлмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотлариниг бозордаги улуши 18%дан 21%гача ошган. Қолган товар гурухлари ўтган ҳафта кўрсаткичлари атрофида сақланиб турибди.
Шунга ўхшаш вазият валюта савдо майдончасида ҳам кузатилган. Экспорт савдолари 1,2 млн АҚШ долларидан 1,4 млн АҚШ долларигача кўтарилган. Бозорнинг 86%ни техник мойлари эгаллади. Цемент ва полиэтиленларнинг ҳар бирини улуши 7%дан тўғри келди.

Кўргазма ярмарка савдолари
Кўргазма ярмарка савдоларида ижобий натижаларга эришилди, яъни тузилган битимларнинг ҳажми 15,8 млрд сўмгача кўтарилди. Жумладан маҳаллий савдоларнинг ҳажми 14,9 млрд сўмдан 15,8 млрд сўмгача ошган. Бозорнинг ушбу ҳолатига кичик бизнес субъектлари маҳсулотларининг сотувини 13,1 млрд сўмдан 14,4 млрд сўмгача кўтарилганлиги сезиларли даражада таъсир кўрсатди. Шу билан бирга савдо иштирокчиларининг сони ҳам 195дан 202гача ошган.

Тошкент филиали амалга оширилган битимларнинг ҳажми бўйича биринчиликни эгаллаб турибди. Ушбу рейтингда иккинчи ўринда Самарқанд филиали, учинчи ўринда эса Наманган филиаллари туришибди. Юқори талабдан фойдаланган маҳсулотларидан машинасозлик маҳсулотлари (4,8 млрд сўм), полимерлар ва пластмасса (1,4 млрд сўм) ва кимё саноат маҳсулотлари (1,0 млрд сўм) етакчилик қилишмоқда. Ҳафтанинг энг йирик битимининг ҳажми 4,0 млрд сўмга тенг бўлиб, ушбу битим Самарқанд филиалида қайд этилган.

Давлат харидлари
Давлат харидлари аукцион савдолар тизимида тузилган битимларнинг ҳажми 11,4 млрд сўмни ташкил этди, бу олдинги ҳафта кўрсаткичига нисбатан 28%га кўпдир. Ушбу ўсиш савдо иштирокчилари сонининг 3315дан 3986гача ошганлиги ва улар томонидан олдинги ҳафтага нисбатан 793та кўпроқ битим тузилганлиги билан изоҳланади. Шу билан бирга бюджет маблағларининг тежалиши 40%га ошиб, 2,9 млрд сўмни ташкил этган.
Амалга оширилган битимлар ҳажми бўйича одатдагидай пойтахтда жойлашган етказиб берувчилар етакчилик қилишмоқда. Кейинги ўринларда Самарқанд ва Хоразм вилоятларининг етказиб берувчилари туришибди.
Ҳафтанинг энг йирик битими сервер етказиб беришга тегишли ҳажми 162,3 млрд сўмга тенг битим бўлиб, у Тошкент шаҳрида тузилган. Бундан ташқари, Тошкентда буюртмага энг кўп қарши таклифлар келиб тушган битим қайд этилди. Бюджет маблағларининг тежалиши  58,2 млн сўм ҳажмида аудитория парталарини етказиб беришга тегишли битимда эришилган.

Корпоратив харидлар
Корпоратив харидлар тизимида деярли ўзгаришлар кузатилмади. Ўтган ҳафтада электрон савдолар ҳажми 7,2 млрд сўмга етди. Пул маблағларининг тежалиши 1,2 млрд сўмга тенг бўлган ва бу харидларнинг бошланғич нархидан 14,5%ни ташкил этади. Тузилган битимларнинг сони 382дан 415гача ошиб, улар бўйича ўртача 5 таклиф келиб тушган ва таклифларнинг энг кўп сони 28тагача етган. Ҳафтанинг энг йирик битимининг ҳажми 189,1 млн сўмга тенг бўлиб, ушбу битим пойтахтда тузилган.

Ҳафта якунига кўра Тошкент ва Тошкент вилоятининг улуши 64%ни ташкил этди. Кейинги ўринларни Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари улушлари мос равишда 7 ва 8% тенг бўлган ҳолда эгаллаб туришибди. Фарғона вилоятининг улуши 8%дан 5%гача камайган. Амалга оширилган битимлар ҳажмларининг энг юқори ўсиши Наманган вилоятига тўғри келмоқда.

Курилди: 13722