Шартнома интизоми ошиб бормоқда | Новости

04 Авг 2014

“ЎзРТХБ” АЖ биржа савдоларида 2014 йилининг 7 ой давомида 148 мингта битимлар тузилган, бу 2013 йилги кўрсаткичига нисбатан 4 мингтага кўпдир. Тузилган битимларнинг умумий миқдоридан бекор қилинган битимларнинг улуши 3%ни ташкил этган бўлса, ўтган йили ушбу кўрсаткич 4%га тенг эди.

Шу билан бирга аннуляция қилинган битимларнинг 59 фоизи тўловларни шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган сотиб олувчиларга тўғри келди. Мажбуриятлар сотувчилар томонидан бажарилмаган битимларнинг сони атиги 35тага тенг бўлди.

Маълумот учун: “ЎзРТХБ” АЖ биржа платформасида мажбуриятларни бажарилишининг кафолатлайдиган механизм мавжуд бўлиб, унга кўра сотувчи ва харидорлар томонидан биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги (ҲККП) иккиламчи депозит ҳисобварағига битимларни кафолатли таъминлаш маблағи ўтказилади. Сотувчи ёки харидор шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, иккиламчи депозит ҳисобварағида бўлган маблағ жабр кўрган томонга жарима сифатида ўтказилади.

 

Кўрилди: 12198