Хабарлар

Олий хўжалик судида Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди

Тадбирдан кўзда тутилган асосий мақсад давлат ва корпоратив харидларни ташкил этишда биржа ҳамда хўжалик судлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборатдир

Батафсил

Йил бошидан буён биржа савдоларида 6 млн тоннадан зиёд цемент сотилди

Жорий йилда биржаннинг цемент бозори юқори даражадаги фаолликни намоён этмоқда. 2015 йилнинг 17 декабрь ҳолатига кўра йил бошидан буён ўтган вақт мобайнида биржа савдоларида 6 млн тоннадан зиёд цемент сотилди. Бу кўрсаткич цементнинг биржа савдоларига қўйилган пайтидан бери қайд этилган энг юқори натижадир. Шуни таъкидлаш лозимки, ўтган йилнинг шу даврида сотув ҳажмлари ҳозиргига нисбатан 16% кам эди. Бунда цементнинг биржа савдоларидаги улуши қиймат жиҳатидан 26%ни ташкил этди.

Батафсил

Биржа бозорида газнинг рекорд натижаси қайд этилди

2015 йилнинг бошидан ҳозирги вақтга қадар (9 декабрь 2015 йилгача) суюлтирилган газнинг умумий савдо ҳажми 400 минг тоннадан ошди

Батафсил

Кўргазмая-ярмарка савдолари тизимида битим тузиб, чегирмага эгалик қилинг

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси кўргазма-ярмарка савдолари иштирокчилари учун махсус акция бошлаганлигини маълум қилади.

Батафсил

“ЎзРТХБ”савдоларининг ноябрь ойидаги якунлари

Биржанинг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 823,8 млрд сўмни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4%га кўпдир

Батафсил

Электрон каталог ҳажми 40 млрд. сўмдан ошди

ЎзРТХБ нинг янги савдо платформаси – давлат харидларида электрон каталог тизими ўзининг самарадорлигини кўрсатмоқда

Батафсил

Миллий матбуот марказида Давлат харидлари мавзуси муҳокама этилди

2015 йилнинг 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан ОАВ ходимлари учун “Кичик бизнес субъектларининг давлат харидлари тизимига жалб этишнинг муҳимлиги ва аҳамияти” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Батафсил

"ЎзРТХБ” савдоларининг октябрь ойидаги якунлари

Ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда ЎзРТХБ савдоларида ижобий натижаларни кузатиш мумкин. Биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 5,7 фоизга ошиб, 794,3 млрд. сўмни ташкил этди. Бу борада ярмарка савдолар тизимида сезиларли ўсиш кузатилди, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткич 1,5 баробарга ошди.

Батафсил

Кооперация алоқалари кенгайиб бормоқда

Жорий йилнинг 26 октябридан 5 ноябргача Тошкентда ўтказилган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида Ўзбекистондаги 2000 дан зиёд корхоналар иштирок этди.

Батафсил