"ЎзРТХБ” савдоларининг октябрь ойидаги якунлари | Новости

16 Ноя 2015
Ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда ЎзРТХБ савдоларида ижобий натижаларни кузатиш мумкин. Биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 5,7 фоизга ошиб, 794,3 млрд. сўмни ташкил этди. Бу борада ярмарка савдолар тизимида сезиларли ўсиш кузатилди, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткич 1,5 баробарга ошди.
 
Биржа бозорида товарлар сотиш ҳажми 595,9 млрд. сўмга кўпайди, бу октябрь ойидаги битимлари умумий ҳажмининг 75 фоизини ташкил этади. Қурилиш материаллари ва озиқ – овқат маҳсулотлари бозорнинг ярмидан ортиғини банд этди. Чорва озуқаси савдоси 11 фоизга ошди ва бозордаги бу маҳсулотнинг улуши 11 фоиздан 13 фоизга кўтарилди. Биржанинг валюта савдо майдончасида реализация қилинган 6,6 млн.АҚШ долл. миқдоридаги маҳсулотлар орасида полиэтилен - 45 фоиз, суюлтирилган газ – 32 фоиз ва рангли металл – 23 фоизни ташкил этди.
 
Шунинг билан бир қаторда таҳлил этилаётган давр мобайнида биржа савдоларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари улуши ортиб бораётганлигини кўришимиз мумкин. Улар томонидан ишлаб чиқилган 187,7 млрд. сўмлик маҳсулотлар ўз харидорларини топганлиги, бу кўрсаткични ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга ошганлигини кўрсатди. 
 
Ярмарка савдолари ҳажми 104,9 млрд. сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йили 66,7 млрд. сўмга тенг эканлигини кўришимиз мумкин. Мазкур соҳадаги умумий битимлар ҳажмига нисбатан кичик бизнеснинг улуши 60 фоизни ташкил этди. Қурилиш материаллари, полимир ва пласмасса маҳсулотлари савдоси бўйича йирик битимлар имзоланиб, унинг улуши 31 фоизни ташкил этди. Енгил саноат ва машинасозлик маҳсулотларининг улуши мос равишда 9 ва 7 фоизни ташкил этди.
 
(D-xarid)- давлат харидлари тизимида ҳам ўсиш динамикаси кузатилди, яъни савдо ҳажми 35 фоизга ошиб, 60,0 млрд. сўмни ташкил этди. Натижада 17,1 млрд. сўмлик бюджет маблағлари иқтисод қилиниб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таҳлил этганда 48,7 фоизга ошганлигини кўриш мумкин. Давлат харидларидаги кичик бизнес субъектларининг улуши умумий битимлар сонидан 98 фоизни ташкил этган бўлса, уларнинг ҳажмига нисбатан бу кўрсаткич 99 фоизга тенгдир. Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида “Электрон каталог“ тизимидаги давлат харидлари 5,3 млрд. сўмни ташкил этиб, натижада 1,6 млрд. сўмлик бюджет маблағлари иқтисод қилинди. Бу жараёнда амалга оширилган  битимлар ҳажми ва сонига  нисбатан кичик бизнес субъектларининг улуши 100 фоизни ташкил этади.
 
«E-xarid» корпоратив харидлар тизимида битимлар 28,3 млрд. сўмни ташкил этиб ўзгариш кўзга ташланмади. Иқтисод қилинган маблағлар ўлчами ҳам 4,5 млрд. сўм миқдорида сақлаб қолинди. Корпоратив харидлар бўйича кичик бизнес субъектларининг улуши умумий битимлар ҳажмига нисбатан 98 фоизни ташкил этди. Аукцион савдолардаги ҳар бир талаб этилаётган маҳсулотлар учун ўртача 7 ва ундан ортиқ таъминотчилар томонидан таклифлар берилди.
 

Кўрилди: 10787