Кооперация алоқалари кенгайиб бормоқда | Новости

11 Ноя 2015
Жорий йилнинг 26 октябридан 5 ноябргача Тошкентда ўтказилган IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида Ўзбекистондаги 2000 дан зиёд корхоналар иштирок этди.
 
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуида тўққизинчи марта ташкил этилган анъанавий форумда йирик компаниялар вакиллари, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан биргаликда саноат кооперацияси иштирокчилари,  кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорлар ҳам қатнашдилар. Кўргазма иштирокчилари иқтисодиётнинг барча тармоқларига оид 20 мингдан ортиқ турдаги юқори технолигияли маҳсулотларни намойиш этдилар.
 
Жорий йилда ўтказилган саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси уч кунга узайтирилди. Бу ўз навбатида хўжалик юритувчи субъектларга ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, реал фойда олиш, ички ва тармоқлараро кооперацияни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кенг тарғиб этиш, ҳамкорлар топиш, шунингдек саноат кооперацияси ва ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилиш юзасидан шартномалар тузиш ва янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконини берди.
 
Ярмаркада Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси вакиллари фаол иштирок этдилар, биржа ходимлари ва брокерлар тадбир иштирокчилари ҳамда меҳмонларни биржа фаолияти юзасидан кенг кўламли ахборотлар билан таништирдилар. Тадбир доирасида биржанинг янги мижозлари маҳсулотлари ярмарка савдоларига қўйилди. Шу жумладан Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперациянинг 11 кун иш куни мобайнида ЎзРТХБнинг ярмарка савдоларида 113,4 млрд сўмлик 767 та битимлар имзоланди. Тузилган битимларнинг аксарият қисми пласмасса ва полимер маҳсулотлари 6 млрд сўмлик, 2 млрд сўмдан зиёд металл буюмлар, шунингдек 2 млрд сўмликдан ошиқ машинасозлик каби гуруҳларга мансуб маҳсулотлардан ташкил топди.
 
Ўтказилган форум мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек ишлаб чиқарган маҳсулотларини замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари ёрдамида, шу жумладан онлайн тарзда биржа орқали сотиш имконини яратди.
 

Кўрилди: 8881