Жорий йилда биржаннинг цемент бозори юқори даражадаги фаолликни намоён этмоқда. 2015 йилнинг 17 декабрь ҳолатига кўра йил бошидан буён ўтган вақт мобайнида биржа савдоларида 6 млн тоннадан зиёд цемент сотилди. Бу кўрсаткич цементнинг биржа савдоларига қўйилган пайтидан бери қайд этилган энг юқори натижадир. Шуни таъкидлаш лозимки, ўтган йилнинг шу даврида сотув ҳажмлари ҳозиргига нисбатан 16% кам эди. Бунда цементнинг биржа савдоларидаги улуши қиймат жиҳатидан 26%ни ташкил этди.
Цементнинг умумий савдо таркибига ПЦ400 Д-20 маркали цемент ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши таъсир ўтказиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 60%га ошди ва 3,0 млн тоннани ташкил этди. Бундан ташқари, «Қизилқумцемент» АЖ ПЦ400 КД-20 маркали цемент сотувларни 30%га оширди. Биржа савдоларида цемент таклифининг юқори бўлишига «Бекободцемент» АЖ ҳам 1,2 млн тонна маҳсулот чиқариб муносиб ҳисса қўшди ва бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 51% га юқори эканлигини кўрсатмоқда.
Етакчи ҳисобланмиш «Қизилқумцемент» АЖ ва «Охангаронцемент» АЖларнинг жорий йилдаги умумий улуши 60%ни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда 9%га камдир. Бироқ, бу ушбу икки заводнинг маҳсулотни сотишнинг умумий ҳажми 1%га ўсди ва 3,6 млн. тоннани ташкил этди.
Ўтган даврда харидоргир бўлган ПЦ М-400 Д-20 маркали цементнинг нархи биржада турли йўналишлар бўйича ўзгариб турди. Жорий йилнинг июнь-сентябрь ойлари мобайнида цементнинг ўртача нархи унинг бир тоннаси учун 257 минг сўмдан жорий йил учун максимал 367 минг сўмгача кўтарилди. Сентябрь ойидан бошлаб эса қурилиш мавсумининг якунланиши муносабати билан ҳолат ўзгарди, яъни декабрь ойида маҳсулотнинг баҳоси пасайиб цементнинг бир тоннаси 232 минг сўмни ташкил этди.
Курилди: 10109