Хабарлар

ЎзРТХБ Миллий матбуот марказида матбуот анжуманини ўтказди

2016 йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» акциядорлик жамияти (ЎзРТХБ) томонидан оммавий ахборот воситаларининг ходимлари учун “ЎзРТХБ электрон савдоларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокини кенгайтириш” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Батафсил

ЎзРТХБ да март ойи якунлари

2016 йилнинг март ойида ЎзРТХБ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 39 фоизга кўтарилиб, 1,0 трлн сўмдан ошди. Бунда биржа савдолари ҳажми 38 фоизга, ярмарка савдолари 60 фоиз, давлат харидлари 7 фоиз ва корпоратив харидлар 20 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.

Батафсил

Биржа «Пул маблағларини қайтариш» янги интерактив хизматини жорий этди

2016 йилнинг 4 апрелидан “ЎзРТХБ” АЖ да «Биржа савдолари бўйича пул маблағларни қайтариш» янги интерактив хизмати жорий этилмоқда. Мазкур хизмат биржанинг махсус ахборот порталида мижознинг шахсий кабинети (client.uzex.uz) орқали тақдим этилмоқда.

Батафсил

Ташаббус-2016: якуний босқичга қадар

24-25 март кунлари Тошкентда «Туркистон» санъат саройида Ўзбекистон Республикаси президенти соврини учун тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида ўтказиладиган “Ташаббус-2016” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Батафсил

“ЎзРТХБ” АЖ Фарғона филиали бизнес-форум ўтказди

2016 йилнинг 18 мартида Фарғона шаҳрида “ЎзРТХБ” АЖ Фарғона филиал раҳбарлари ва мутаҳассислари маҳаллий бизнес вакиллари билан кенгайтирилган учрашув ўтказди. Мазкур бизнес-форум “ЎзРТХБ” АЖ томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини товар бозорларида электрон тижорат сохасига жалб этиш лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Батафсил

Биржанинг пахта линти бозорида савдолар фаоллашди

Жорий йилнинг бошидан бери биржанинг пахта линти бозорида савдолар сезиларли даражада фаоллашди. Хусусан, 2016 йилнинг икки ярим ойлари мобайнида биржа орқали сотилган пахта линтининг ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда уч маротабага ошиб, 14,0 минг тоннани ташкил этди.

Батафсил

ЎзРТХБда янги электрон модуль жорий этилди

2016 йилнинг 1 март санасидан бошлаб “ЎзРТХБ” АЖ да биржа ва республикамиздаги маҳаллий ҳокимиятлар ўртасида маълумотлар алмашинувини амалга оширувчи янги электрон модуль ишга туширилди. Биржанинг мазкур дастурий таъминоти биржанинг улгуржи савдоларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотларнинг солиштирма маълумотларини ёритиш, биржада тузилган битимлар реестрлари билан танишиш имконини беради.

Батафсил

ЎзРТХБ да февраль ойи якунлари

Жорий йилнинг февраль ойида ЎзРТХБ савдо платформаларида товарлар реализация ҳажми 913,8 млрд сўмни ташкил этиб, бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга ошганлигини кўрсатади. Бунда биржа савдолари ҳажми 41 фоиз, ярмарка савдолари 39 фоиз, давлат харидлари 17 фоиз ва корпоратив харидлар 23 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.

Батафсил

Корпоратив харидлар сегментида етказиб берувчилар фаоллашмоқда

Жорий йилнинг ўтган 1,5 ойи мобайнида корпоратив харидларнинг электрон тизими орқали жами 41,6 млрд сўмлик товар (иш, хизмат)лар реализация қилинган бўлиб, бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпдир. Бошланғич нархларнинг пасайиши ҳисобидан маблағлари иқтисод қилиниши 25 фоизга ёки 9,9 млрд сўмгача ошди.

Батафсил