Жорий йилнинг ўтган 1,5 ойи мобайнида корпоратив харидларнинг электрон тизими орқали жами 41,6 млрд сўмлик товар (иш, хизмат)лар реализация қилинган бўлиб, бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга кўпдир. Бошланғич нархларнинг пасайиши ҳисобидан маблағлари иқтисод қилиниши 25 фоизга ёки 9,9 млрд сўмгача ошди.
“E-xarid” тизимида етказиб берувчиларнинг фаоллашуви ҳисобида ижобий динамика кўзга ташланиб, бу шунингдек электрон корпоратив буюртмаларни таъминлашни 5 фоизга ошишига олиб келди. Бундан ташқари электрон савдоларнинг корпоратив харидлар йўналишида кичик бизнес вакилларининг иштироки 8 фоизга кўпайди.
Таҳлил этилаётган даврда компьютер оргтехника, маиший техника ва автотранспорт эҳтиёт қисмлари сингари маҳсулотлар бўйича энг йирик битимлар имзоланиб, уларнинг умумий улуши 29 фоизни ташкил этди. Жумладан, компьютер оргтехника маҳсулотларини ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда 3 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида сотилган маҳсулотларнинг ярмидан кўпроғи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳисобига тўғри келади. Электрон аукцион савдолар натижалари бўйича улар томонидан 22 млрд сўмлик битимлар тузилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда 7 фоиз кўпдир. Кейинги ўринларни Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари банд этишиб, уларнинг улушлари мос равишда 13 ва 8 фоизни ташкил этди.
Курилди: 9865