ЎзРТХБ да февраль ойи якунлари | Новости

05 Мар 2016
Жорий йилнинг февраль ойида ЎзРТХБ савдо платформаларида товарлар реализация ҳажми 913,8 млрд сўмни ташкил этиб, бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга ошганлигини кўрсатади. Бунда биржа савдолари ҳажми 41 фоиз, ярмарка савдолари 39 фоиз, давлат харидлари 17 фоиз ва корпоратив харидлар 23 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.
 
Биржа савдолари иштирокчилари ўтган ойга нисбатан ўз фаолликларини намойиш этдилар.Биржа савдоларининг ҳажми ўтган йилнинг шу даври билан қиёслаганда 507,3 млрд сўмдан 717,8 млрд сўмга ошди. Савдо лидерлари – қурилиш материаллари ва озиқ – овқат маҳсулотлари умумий ҳажми савдолардаги бошқа товарлар ҳажмининг ошиши ҳисобига  51 фоиздан 43 фоизгача камайди. Жумладан чорва озуқа маҳсулотларининг бозордаги улуши 8 фоиздан 12 фоизга ўсди. Шунингдек полиэтилен грануласи савдоси 11 фоиздан 75 фоизга ошди. Вальюта савдо майдончасида сотилган полиэтилен ҳажми 80 фоизга, рангли металлар 20 фоизга ошди. Экспорт савдосининг умумий ҳажми 5,0 млн АҚШ доллари миқдорида ўсди.
 
Шунинг билан бир қаторда савдоларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши ортиб бормоқда. Жумладан, улар томонидан 460,2 млрд сўмлик хом – ашё ва материаллар сотиб олиниб, бу ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда 28 фоизга ошган. Энг эътиборлиси улар томонидан ишлаб чиқилган 204,5 млрд сўмлик маҳсулотлар сотилиб, бу 2015 йилнинг февраль ойига нисбатан 27 фоиз кўп демакдир.
 
Энг юқори кўрсаткич ярмарка савдо тизимида қайд этилиб, унинг ҳажми 39 фоизга ошди ва 128,9 млрд сўмни ташкил этди. Ярмарка савдоларидаги умумий битимлар ҳажмига нисбатан кичик бизнеснинг улуши 86 фоизни ташкил этди. Улар орасида энг йирик ҳажмдаги битимлар кимёсаноат ва қурилиш материаллари бўйича тузилиб, бу 25 ва 12 фоиз ҳажмга тенгдир.
 
(«D-xarid») давлат харидлари тизимида имзоланган битимлар ҳажми ўтган йилга қиёслаганда 4,6 млрд сўмга ўсиб, 31,3 млрд сўмни ташкил этди, натижада бюджет маблағларини иқтисод қилиш 7,6 млрд сўмга кўпайди. Давлат харидлари тизимида маҳсулот етказиб бериш бўйича кичик бизнес субъектларининг улуши 98 фоизни, умумий битимлар сонига нисбатан ҳажми эса 97 фоизни ташкил этди. Таҳлил этилаётган даврда “электрон каталог” тизимининг давлат харидлари бўйича 2,5 млрд сўмлик битимлар тузилди.
 
(«E-xarid»)нинг корпоратив харид тизимида ҳам ўзгариш кўзга ташланиб, савдо ҳажми 27,1 млрд сўмдан 33,4 млрд сўмга ошди. Мазкур тизимда кичик бизнес субъектларининг маҳсулот етказиб беришдаги улуши 97 фоизни, умумий тузилган битимлар сони ва ҳажмига нисбатан улуши 94 фоизни ташкил этди. Аукцион савдоларда ҳар бир талаб этилаётган маҳсулотларга нисбатан 17 тадан ортиқ таклифларнинг тушиши етказиб берувчилар ўртасида кенг рақобат муҳитининг шаклланиб бораётганлигидан  дарак беради.
 

Кўрилди: 7615