Олий хўжалик судида Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди | Новости

21 Дек 2015
Жорий йилнинг 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида    “ЎзРТХБ” АЖ ва Республика хўжалик суди вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзда тутилган асосий мақсад давлат ва корпоратив харидларни ташкил этишда биржа ҳамда хўжалик судлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборатдир.
 
Тадбир иштирокчилари давлат ва корпоратич харидлар бўйича биржанинг электрон аукцион савдоларини ташкил этиш механизми билан танишдилар, шунингдек е- харидлари иштирокчилари ўртасида юзага келадиган низоларни судгача кўриб чиқувчи махсус комиссия билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
 
Учрашувда давлат ва корпоратив харидларда низоларни кўриб чиқувчи махсус комиссия  электрон савдоларни ташкил этиш билан боғлиқ судгача бўлган жараёнларни кўриб чиқиши, унинг таркибида ЎзРТХБ АЖ, Молия вазирлиги ғазначилиги, Давлат рақобат қумитаси, савдо-саноат палатаси вакилларидан иборат 7 нафар аъзоси борлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
 
Судьяларга биржага давлат ва корпоратив харидлар билан боғлиқ битимлар юзасидан келган низоли хатлар таҳлили тақдим этилди. Учрашув сўнггида “ ЎзРТХБ “ АЖ ва хўжалик суди ўртасидаги ҳамкорликнинг келгусидаги йўналишлари белгилаб олинди. Шунингдек, биржа ва хўжалик суди ўртасида электрон модель орқали автоматик ахборот алмашинувини йўлга қўйиш режаларини  ишлаб чиқиш ва амалга ошириш белгилаб олинди. Замонавий ахборот технологияларига асосланган мазкур дастурий таъминот суд қарорларини тезкор олиш ва ижросини таъминлаш, махсус комиссия ишини янада оптималлаштириш имконини беради.
 

Курилди: 8655