ЎзРТХБ нинг янги савдо платформаси – давлат харидларида электрон каталог тизими ўзининг самарадорлигини кўрсатмоқда. Жорий йилнинг 24 ноябрь ҳолатида электрон каталог бўйича тузилган битимларнинг умумий ҳажми 40 млрд. сўмдан ошди, иқтисод қилинган бюджет маблағлари 10,2 млрд. сўмни ташкил этди. Умумий битимлар сони ва ҳажмига нисбатан хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларининг улуши 100% ни ташкил этди.
Сотилган маҳсулотлар орасида қурилиш материаллари 54%ни яъни бозорнинг катта қисмини эгаллади. Транспорт воситалари ва ўлчов асбобларининг эҳтиёт қисмлари кейинги ўринларни банд этиб, уларнинг улуши 24% ва 20% ни ташкил этди. Компьютер жамланмалари ва эҳтиёт қисмлари, оргтехника маҳсулотлари савдоларда энг паст кўрсаткични яъни 2% ни эгаллади.
Ҳудудий бўлимлар орасида Тошкент ва Сурхандарё вилоятлари олдинги ўринларни эгаллаб, 11,8 млрд. сўмлик маҳсулот сотишга этишдилар. Бу тизимдаги савдо ҳажмига нисбатан 30% га тенгдир. Кейинги ўринларни Самарқанд ва Бухоро вилоятлари банд этиб, уларнинг умумий улуши 22% ни ташкил этди.
Маълумот:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги №ПФ-4725 сонли “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ “ЎзРТХБ”АЖда 2015 йил 1 июндан биржанинг янги электрон савдо тизими-“Давлат харидларида электрон каталог” фаолият кўрсатмоқда.
Курилди: 11224