Кўргазмая-ярмарка савдолари тизимида битим тузиб, чегирмага эгалик қилинг | Новости

02 Дек 2015
Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси кўргазма-ярмарка савдолари иштирокчилари учун махсус акция бошлаганлигини маълум қилади. Бунинг учун сиз 2015 йилнинг 1 декабридан 31 декабригача кўргазма-ярмарка савдолари тизимида 300 млн сўмдан зиёд ҳажмида битимни имзоласангиз ,биржанинг махсус ахборот портали, давлат харидлари, электрон каталоги ва корпоратив харидлар савдо тизимларининг вебсайтларида 50 фоизлик чегирма асосида рекламангизни жойлаштириш имкониятига эга бўласиз.
 
Шартномани имзолаганингиздан сўнг сиз +99871 113-33-00 телефон рақами орқали бренд менежмент ва маркетинг бўлимига қўнғироқ қилиб юқорида кўрсатилган маълумотлар бўйича ўзингиз танлаган вебсайтлардан бирига чегирма асосида рекламаларингизни жойлаштиришингиз мумкин. Акцияда кўргазма-ярмарка савдо таъминотчилари ҳам иштирок этишлари мумкин. Чегирма кўргазма-ярмарка савдолари бўлими томонидан тасдиқланган битимлар асосида бир марта берилади.
 

Кўрилди: 12913