Биржа бозорида газнинг рекорд натижаси қайд этилди | Новости

10 Дек 2015

Биржа бозорида газнинг рекорд натижаси қайд этилди

Жорий йилнинг декабрь ойи бошидаги биржа бозорида суюлтирилган газнинг рекорд  (юқори) даражадаги савдоси қайт этилди. 2015 йилнинг бошидан ҳозирги вақтга қадар  (9 декабрь 2015 йилгача) суюлтирилган газнинг умумий савдо ҳажми 400 минг тоннадан ошди. Ушбу кўрсаткич ЎзРТХБ электрон савдоларида газнинг савдога қўйилганидан буён эришилган энг юқори натижадир. Бундан ўн йил муқаддам ушбу кўрсаткичнинг тўрт баравар кам бўлганлигини таъкидлаш лозим.

Газ  савдосининг юқори ҳажмга чиқишининг сабаби , аввало сотувчилар сонининг ошганлиги ва биржа савдоларида уларнинг фаоллиги билан боғлиқ. Жумладан, жорий йилнинг август ойида  навбатдаги ишлаб чиқарувчилар – «UZ-KOR GAS CHEMICAL» ҚК МЧЖ, ва «LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd» ҳисобидан углеводород сотувчилари сафи кенгайди, улар томонидан  20 минг тоннадан зиёд газ реализация қилиниши ҳисобига, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич   54%га ошди. Шунингдек, «Shortan Gaz Mahsulot» ҚК МЧЖ томонидан савдоларга қўйилган маҳсулот ҳажми сезиларли даражада ортди, яъни  жорий йилда 73 минг  тонндан ортиқ  газ ўз харидорларига етказилди.

Ўз навбатида биржа савдоларида суюлтирилган газ ҳажмининг ошиши унинг нархига сезиларли таъсир кўрсатди.  2015  йилнинг август-декабрь ойи давомида бир тонна газнинг ўртача нархи 2,5 млн сўмдан  2,1 млн сўмгача камайди. Бунинг натижасида сентябрь ойида савдога қўйилган газнинг ўртача ҳажми 40 минг тоннага етди ва жорий йилдаги энг юқори кўрсаткичга эришилди. Трейдерларнинг фикрига кўра қиш мавсуми бошланиши билан биржа савдоларида суюлтирилган газга бўлган талаб қисқа муддатда пасайиши мумкин.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати

Кўрилди: 8116