Xabarlar

“ЎзРТХБ” АЖ навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди

2015 йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси томонидан ОАВ ходимлари учун “Кичик бизнес субъектларини товар ва хомашё ресурслари билан таъминлашда биржа савдоларининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ОАВ ходимларини биржа савдоларининг 2015 йил 9 ойлик якунлари, ҳамда уларда кичик бизнес субъектларининг иштироки билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

Batafsil

“ЎзРТХБ» АЖ да 2015 йилнинг 9 ойлик якунлари эълон қилинди

24 октябрь куни “ ЎзРТХБ “ АЖ да 2015 йилнинг 9 ойлик якунлари ва тўртинчи чоракда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган кенгайтирилган кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тизимдаги марказий аппарат ходимлари, ҳудудий филиаллар раҳбарлари иштирок этдилар.

Batafsil

Ўзбек пахтаси дунё эътиборида

15-16 октябрь кунлари Тошкентда XI Халқаро Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтди. Жорий йилдаги мазкур тадбирда жаҳоннинг 40 та маклакатидан 1000 дан зиёд компаниялари намояндалари иштирок этишди. Шунингдек ярмаркада Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг кўргазмаси намойиш этилди.

Batafsil

ЎзРТХБ савдоларининг сентябрь ойидаги якунлари

Сентябрь ойининг савдо якунларига кўра ЎзРТХБда биржанинг ҳар бир платформасида савдо ҳажмининг ўсиши кузатилди. 2014 йилнинг шу даврига қиёслаганда биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 3,1% га ошган, яъни 812,6 млрд.сўмни ташкил этди.

Batafsil

Арматуранинг котировкалари пасайиб бормоқда

Арматуранинг биржа бозорида талаб ва таклифга мувофиқ тарзда ўзгарувчанлик сақланмоқда. Хусусан, январь ойида савдога қўйилган СТ-12-35 ГС маркали арматуранинг ҳажми 460 тоннани ташкил этган бўлса, март ойида ушбу кўрсаткич 917 тоннага етди ва кейинчалик у ўртача 728 тоннагача тушиб кетди. Шу боис январь-март ойларида маҳсулотнинг бир тоннаси учун белгиланган ўртача нархлар 2,8 млн сўмдан 2,3 млн сўмгача пасайди. Бошқа сўзлар билан айтганда, ушбу даврда арматуранинг биржа бозоридаги нархи жорий йил учун энг юқори чўққисидан энг паст даражасигача тушиб кетди.

Batafsil

ЎзРТХБ ICT WEEK 2015 ҳафталигида иштирок этди

Ўзбекистон республика товар-хомаше биржаси 14-18 сентябрь кунларида бўлиб ўтган «ICTWEEK UZBEKISTAN-2015» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида фаол иштирок этди.

Batafsil

ЎзРТХБ ICT Week 2015 Ҳафталигида фаол иштирок этади

«ЎзРТХБ» АЖ 14 – 18 сентябрда Тошкентда ўтказиладиган АКТ Ҳафталигида фаол иштирок этади. Ушбу тадбирлар доирасида 15 – 17 сентябрда биржанинг бошлиқлари ва мутахассислари «Информационно-коммуникационных технологий ICTEXPO 2015 Ахборот-коммуникация технологиялари» кўргазмасида иштирок этиши кутилмоқда.

Batafsil

ЎзРТХБнинг август ойи якунлари

2015 йилнинг август ойида “ЎзРТХБ” нинг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 787,1 сўмни ташкил этди ва бу ўтган йилнинг тегишли давридаги кўрсаткичга деярли мосдир.

Batafsil

"UZ-KOR GAS CHEMICAL" ҚК биржа бозорига қўшилди

Ўзбекистонда биржанинг суюлтирилган газ бозори изчил ривожланиб бормоқда. Хусусан, 2015 йилнинг 19 сентябрдан биржа савдоларида углеводородни сотувчиларини рўйхати навбатдаги ишлаб чиқарувчи "UZ-KOR GAS CHEMICAL" ҚК ҳисобига кенгайтирилди.

Batafsil