Ўзбекистон республика товар-хомаше биржаси 14-18 сентябрь кунларида бўлиб ўтган «ICTWEEK UZBEKISTAN-2015» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигида фаол иштирок этди.
АКТ ҳафталиги 2004 йилдан бери халкаро экспертлар, IT соҳаси мутахассислари, давлат органлари ва бизнес вакиллари иштирокида ўтказиб келинмоқда. Жорий йилда ушбу тадбир бир вақтнинг ўзида Тошкент (14-18 сентябрь) ва Самарканд (15-16 сентябрь) шаҳарларида ўтказилди.
Ҳафталик ICTEXPO Uzbekistan 2015 кўргазмасини очилиши билан бошланди ва унда Ўзбекистон республика товар-хомаше биржаси ўз стендини намойиш этди. Бугунги кунда биржа томонидан b2b (бизнес-бизнес) ва b2c (бизнес- истеъмолчи) йўналишларида тақдим этилаётган хизматлар, шу жумладан мижоз, брокер, давлат ва корпоратив харидлар иштирокчиларининг шахсий кабинети, онлайн-маслаҳат, форум каби интерактив хизматлар алоҳида эътиборга лойиқдир. Ушбу хизматлар эвазига биржа мижозлари реал вақт режимида тузилган битимлар ва ҳисоб-рақамлар ҳолатини текширишлари, ҳамда биржа товарлари бўйича нархлар мониторингини олиб боришлари мумкин. Электрон харидлар иштирокчилари эса шахсий кабинет орқали транзакцион амалларини бажариш имкониятларига эга. Шу билан бирга, кўргазма иштирокчилари ЎзРТХБ фаолияти юзасидан тезкор ва малакали маслаҳат олишга муваффақ бўлдилар, ОАВ вакиллари учун эса биржа мутахассислари билан интервьюлар ташкил этилди.
Умуман олганда кўргазмада 150га яқин компания ва ташкилотлар ахборот технологиялар соҳасида энг замонавий дастурлар ва маҳсулотлар тақдимотини ўтказдилар. Хусусан мобиль алоқа, интернет, телекоммуникация, софтвер индустрияси, электрон ҳукумат ва электрон тижорат йўналишлари тақдим этилди.
Жорий йилда ўтказилган кўргазмани янгиликлардан бири бу ахборот-коммуникация технологиялари ICTFORUM 2015 Форумини ўтказилиши бўлиб, у АКТ соҳасининг ривожланиш тенденцияларини муҳокама қилиш учун экспертлар майдончаси вазифасини ўтаб берди. Икки кун мобайнида, яъни 16 ва 17 сентябрларида, форум доирасида анжуманлар, секцион йиғилишлар, мастер-класслар ва панель муҳокамалари ўтказилди. Хусусан форум доирасида eGovernment Uzbekistan, BestSoft Uzbekistan ва Startup Conference, «АКТ ва туризм» анжуманлари, ҳамда «Телекоммуникациялар и инфратузилма», «Интернет и ахборот ресурслар» ва «Ахборот хавфсизлиги» секцион йиғилишлари бўлиб ўтди. Панель муҳокамаларнинг формати интерактив билан учрашувларни жонлантирди ва электрон ҳукуматни ривожлантириш соҳаси бўйича хорижий мутахассислар билан ўтказилган амалиёт алмашинуви алоҳида ўринни эгаллади.
“ЎзРТХБ” АЖ Савдоларни ташкил этиш бўйича директори Азиз Абдуганиевнинг “Давлат харидларида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги маърузаси иштирокчиларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Маъруза давомида биржанинг барча электрон савдо платформаларининг имкониятлари, шу жумладан янги савдо тизими – электрон каталогнинг имкониятлари намойиш этилди. Шунингдек, давлат харидлари бўйича электрон савдо тизимини Молия вазирлигининг Ғазначилиги, “Ўзстандарт” агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) нинг ахборот тизимлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) билан боғлаш ишларининг натижалари ҳам кенг ёритиб берилди.
ICTSUMMIT 2015 ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ташкил этилган анъанавий Саммит жорий йилда АКТ ҳафталигини якунлаб берди (18 сентябрь). Унда Ўзбекистонда сўнгги йилларда АКТ ривожланиш якунлари эълон қилинди ва тармоқда кўзланган стратегик вазифалар муҳокама қилинди, ҳамда ICTFORUM иштирокчилари томонидан ишлаб чиқилган қарор қабул қилинди.
ICTWEEK йилдан йилга ахборот технологиялари соҳасида ютуқларни намойиш этиш, амалиёт билан алмашиш, ҳамда учрашувларни ташкил этиш ва муҳокама қилиш майдончасига айланиб бормоқда. Жорий йилда ўтказилган тадбирларда ахборот технологиялари мутахассисларидан ташқари, унга қизиқиш билдирганларнинг кўлами янада кенгайди, шу жумладан ташриф буюрганлар ичида хорижий меҳмонларнинг кўпайиши, ушбу тадбирларнинг халқаро мавқеини янада кўтарилишига хизмат қилмоқда.
Курилди: 12717