Арматуранинг котировкалари пасайиб бормоқда | Новости

25 Сен 2015
Арматуранинг биржа бозорида талаб ва таклифга мувофиқ тарзда ўзгарувчанлик сақланмоқда. Хусусан, январь ойида савдога қўйилган СТ-12-35 ГС маркали арматуранинг ҳажми 460 тоннани ташкил этган бўлса, март ойида ушбу кўрсаткич 917 тоннага етди ва кейинчалик у ўртача 728 тоннагача тушиб кетди. Шу боис январь-март ойларида маҳсулотнинг бир тоннаси учун белгиланган ўртача нархлар 2,8 млн сўмдан 2,3 млн сўмгача пасайди. Бошқа сўзлар билан айтганда, ушбу даврда арматуранинг биржа бозоридаги нархи жорий йил учун энг юқори чўққисидан энг паст даражасигача тушиб кетди.
 
Кейинги даврларда эса бозорда ўсиш тенденцияси шаклланди. Хусусан, апрель ойидан бошлаб нарх ўсиши оқибатида июнь ойига келиб арматуранинг бир тоннаси 2,7 млн сўмни ташкил этди. Мутахасислар ва трейдерларнинг фикрига кўра нархларнинг кўтарилиши биржа савдоларига қўйилаётган ҳажмларнинг нисбатан қисқарганлиги билан боғлиқдир. Шу жумладан апрель ойида арматуранинг сотиш ҳажми 794 тоннани ташкил этган бўлса, июнь ойига келиб у 683 тоннагача камайди.
 
Шу билан бирга, сўнгги 3 ой давомида нархлар йўналиши такроран қарама-қарши томонга ўзгарди. Июль-сентябрь ойларида СТ 12-35 ГС маркали арматуранинг нархи 2,7 млн сўмдан 2,6 млн сўмгача пасайди. Бунинг икки сабаби мавжуд, шу жумладан қора металл маҳсулотларининг биржа савдоларига қўйилишини ошганлиги, ҳамда қурилиш мавсумининг якунлаб бораётганлигидир.
 
Умуман олганда кўриб чиқилаётган даврда биржа савдолари орқали сотилган арматуранинг ҳажми 32 минг тонна ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18% кўп демакдир. Бироқ бошқа турдош қора металл маҳсулотлари савдосининг ўсиши натажасида арматуранинг қора металл биржа бозордаги улуши 5% га камайди ва 63% ни ташкил этди. Бозордаги нархлар мувозанати, ўз навбатида биржа савдолари иштирокчиларига фаолиятларини самарали ташкил этиш имконини берди.
 
 

Курилди: 23033