ЎзРТХБ ICT Week 2015 Ҳафталигида фаол иштирок этади | Новости

10 Сен 2015
«ЎзРТХБ» АЖ 14 – 18 сентябрда Тошкентда ўтказиладиган АКТ Ҳафталигида фаол иштирок этади. Ушбу тадбирлар доирасида 15 – 17 сентябрда биржанинг бошлиқлари ва мутахассислари «Информационно-коммуникационных технологий ICTEXPO 2015 Ахборот-коммуникация технологиялари» кўргазмасида иштирок этиши кутилмоқда.
 
Шунингдек биржа вакилларини ICTFORUM 2015 ахборот-коммуникация технологиялари Форуми ва ICTSUMMIT ахборот-коммуникация технологиялари Саммитида маъруза билан чиқишлари режалаштирилган. Ахборот-коммуникация технологиялари Форуми биринчи маротаба ўтказилмоқда ва АКТ йўналишларининг замонавий тенденцияларини мухокама қилиш учун экспертлар майдончасига айланиши кутилмоқда. Форум икки кун мобайнида давом этади (16–17 сентябрлар) ва у блокли конференциялар, секцияли мажлислар, маҳорат сабоқлари ва интерактив мунозаралар кўринишида ўтказилади. Форум дастури ихтисослашган тадбирлар циклини назарда тутган ва улар доирасида eGovernment Uzbekistan, BestSoft Uzbekistan и Startup Conference, «АКТ ва Туризм», ҳамда селекцион йиғилишлар ўтказилади, шу жумладан: «Телекоммуникациялар ва инфратузилма », «Интернет ва ахборот ресурслар», «Ахборот хавфсизлик».
 
2015 йилнинг 18 сентябрида ўтказиладиган ICTSUMMIT ахборот-коммуникация технологиялари Саммитида жорий йилнинг IT-соҳасини ривожланиш якунлари тақдим этилади.
 
Ҳафталик доирасида асосий тадбирлар билан бирга бир қатор қизиқарли воқеалар ўтказилади, шу жумладан LG CNS Uzbekistan қўшма корхонасининг очилиш маросими; BestSoft Challenge дастурчиларнинг танлов; Data.gov.uz Hackathon очиқ маълумотлар бўйича Хакатон; Intellec2All ИТ-лойиҳалар республика танлови; MIT.UZ ёшлар интернет-танлови; ҳамда UCG FIFA киберфутбол Ўзбекистон Кубоги ўтказилади ва улар мамлакатимизнинг фаол ёшларини жалб қилади.
 

Кўрилди: 9659