"UZ-KOR GAS CHEMICAL" ҚК биржа бозорига қўшилди | Новости

26 Авг 2015
Ўзбекистонда биржанинг суюлтирилган газ бозори изчил ривожланиб бормоқда. Хусусан, 2015 йилнинг 19 сентябрдан биржа савдоларида углеводородни сотувчиларини рўйхати навбатдаги ишлаб чиқарувчи "UZ-KOR GAS CHEMICAL" ҚК ҳисобига кенгайтирилди.
 
Янги сотувчи 25 ва 35 тонна ҳажмидаги 2та биржа шартномасини очди. Ҳар бир шартномани бошланғич нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 1,2 млн сўмга тенг. Биржада ўтказилган дастлабки савдо якунларига кўра "UZ-KOR GAS CHEMICAL" ҚК томонидан ишлаб чиқарилган умумий қиймати 526 минг сўмлик 300 тонна углеводород сотилди. Бунда, электрон савдолар давомида ушбу ишлаб чиқарувчига тегишли газнинг нархи 60%га, яъни бир тоннаси учун 2 млн сўмгача кўтарилди.
 
Трейдерлар ва бозор мутахассисларининг фикрига кўра биржанинг суюлтирилган газ бозорида янги сотувчининг пайдо бўлиши унинг сотилиш таркибини диверсификациялашуви, ҳамда бозордаги рақобатни кучайтиришга кўмаклашади.
 
Эслатиб ўтамиз, 2008 йил февралда “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси ва корея компанияларнинг консорциуми тенг асосда Сургил кони базасида Устюрт ГКМни қуриш учун "UZ-KOR GAS CHEMICAL" ҚК ташкил этган эдилар. 
 
Маълумот учун: Устюрт ГКМ нефть-кимё соҳасидаги дунёдаги энг йирик лойиҳаларидан бири саналади. “Project Finance International” халқаро нашри томинидан 2012 йилда нефть-кимё ва газ-кимё соҳасидаги энг яҳши лойиҳа деб тан олинган.
 

Кўрилди: 40652