ЎзРТХБнинг август ойи якунлари | Новости

04 Сен 2015
2015 йилнинг август ойида “ЎзРТХБ” нинг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 787,1 сўмни ташкил этди ва бу ўтган йилнинг тегишли давридаги кўрсаткичга деярли мосдир.
 
Биржа бозорида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 615,7 сўм, яъни биржада тузилган барча битимларнинг 78%ни ташкил этди. Биржа бозорининг катта қисми ёки 49%ни қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари эгалади. 2014 йилнинг август ойи билан солиштирганда суюлтирилган газнинг сотилиши 32%га, унинг улуши эса 11% дан 15%гача ўсди. Валюта савдо майдончасида 4,2 млн АҚШ долларлик биржа товарлари сотилди, шу жумладан полиэтилен 56% улуш билан ва рангли металлар – 43%ни ташкил этди. Цемент экспорт бўйича ўтган ойининг аутсайдерига айланди – 1%. Ўтказилган ошкора ва рақобатли савдолар натижасида бошланғич ва бозор нархлари ўртасидаги шаклланган тафоввут эвазига сотувчи-корхоналар 272,5 млрд сўм қўшимча даромад олди ва бу 2014 йил кўрсаткичига нисбатан 4%га кўпдир.
 
Жорий йилнинг август ойида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг иштирокида ўтказилган савдоларнинг ҳажми ўсди. Хусусан, улар томонидан 457,0 млрд сўмлик ёки ўтган йилга нисбатан 4%га кўп хомашё ва материаллар сотиб олинди. Шу билан бирга, улар биржа савдолари орқали ўзлари ишлаб чиқарган 172,8 млрд сўмлик маҳсулотни сотди, бу кўрсаткич ўтган йилга қараганда 6%га кўпдир. Бунда тадбиркорлар иштироки билан тузилган битимларнинг улуши 80%ни ташкил этди.
 
Ярмарка савдолари тизимида ижобий динамика қайд этилмоқда. Ярмарка савдоларининг сотувчи ва харидорлари томонидан 88,4 млрд сўмлик 4 мингта битим тузилиб, бу ўтган йилга нисбатан 8,8%га кўпдир. Ярмарка савдо тизимида тузилган битимларнинг ҳажмида кичик бизнеснинг улуши 70,5%ни ташкил этди. Йирик битимлар қурилиш моллари, машинасозлик маҳсулотлари ва полимерларни сотиш бўйича тузилди ва уларнинг умумий улушлари 32%ни ташкил этди.
 
Давлат харидларнинг (D-xarid) ҳажми ўтган йилнинг августига нисбатан 51,8 млрд сўмдан 45,0 млрд сўмгача пасайди. Бироқ бюджет маблағларининг тежалиши 9,2%га, яъни 13,6 млрд сўмгача кўтарилди. Бу ўз навбатида ўтказилган электрон савдоларининг самарадорлиги ошганлигидан далолат беради. Кичик бизнес субъектларининг давлат харидлар бўйича тузилган битимларнинг сонидан 98,5% ва уларнинг умумий қийматидан 99%ни ташкил этди. Кичик корхоналарининг етказиб берувчилар сонидаги улуши эса 98%га етди. Ҳисобот даврида давлат харидларининг “электрон каталог” (catalog.uzex.uz) тизимида 7,6 млрд сўмлик битимлар тузилди ва 2,4 млрд сўмлик бюджет маблағлари тежалди. Бунда кичик бизнес субъектларининг тузилган битимларнинг сони ва ҳажмидаги улуши 100%ни ташкил этди.
 
Шунга ўхшаш ҳолатлар «E-xarid» корпоратив харидлар тизимида шаклланди. Корпоратив харидларнинг ҳажми 30,5 млрд сўмгача пасайди, пул маблағларининг тежалиши эса аксинча 8,7%га ёки 6,2 млрд сўмгача ошди. Кичик бизнес субъектларининг корпоратив харидлари бўйича тузилган битимларнинг сони ва уларнинг ҳажмидаги улуши 96%ни ташкил этди. Аукцион савдолар давомида ҳар бир талабномага етказиб берувчиларнинг ўртача 5та ва ундан ортиқ таклифлари келиб тушди.
 
 

Кўрилди: 18168