Xabarlar

ЎзРТХБ электрон каталог тизимига бағишланган матбуот анжуманини ўтказди

2016 йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (ЎзРТХБ) томонидан ОАВ ходимлари учун “Давлат харидлари тизимида электрон каталогнинг тутган ўрни ва аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад кенг жамоатчиликни биржанинг янги савдо платформаси – электрон каталог фаолияти натижалари билан яқиндан таништиришдан иборат бўлди.

Batafsil

Биржа навбатдаги ҳудудий семинарларни ташкил этди

2016 йилнинг 23-24 июнларда Нукус ва Урганч шаҳарларида давлат ва корпоратив харидлар иштирокчилари учун ўқув семинарларини ўтказилди. Тадбирлар ташкилотчилари сифатида “ЎзРТХБ” АЖ ҳудудий филиаллари ва Қорақолпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларининг Ғазначилик бошқармалари иштирок этишди. Ўтказилган тадбирдан кўзланган мақсад электрон харидларнинг буюртмачилари ва товар етказиб берувчиларига консультатив ёрдам кўрсатишдан иборат бўлди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖ да HR-клуби аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди

“ЎзРТХБ” АЖ марказий биноси ходимлар бошқаруви сохасидаги мутахассислар, рекрутинг ва консалтинг ташкилотлар вакилларининг иштрокида HR-клубининг мажлис майдончасига айланди. Мазкур тадбирнинг ўтказишдан мақсад HR-менежерларини биржа фаолияти ва унинг мутахассисларининг имконият ва салохиятлари билан таништиришдан иборат эди.

Batafsil

ЎзРТХБ да май ойи якунлари

2016 йилнинг май ойида ЎзРТХБ да электрон савдо қатнашчиларнинг фаолияти сақланиб, барча савдо платформаларида ижобий кўрсаткичларни акс этди. Шу жумладан биржа савдоларининг хажми 2015 йилнинг май ойига нисбатан 53%, ярмарка савдолари 47%, давлат харидлари 15%, корпоратив харидлар 29%га ўсди. Бунда биржада тузилган битимларнинг умумий хажми 50%га ўсиб, 1,0 трлн сўмдан ошиб кетди.

Batafsil

Биржа халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини нишонлади

Ўтган ҳафтада ЎзРТХБ халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини нишонлади. Биржа марказий биносида бўлиб ўтган байрамни ташаббускори ва ташкилотчиси ЎзРТХБ маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси бўлди.

Batafsil

“ЎзРТХБ” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди

2016 йил 27 май куни биржанинг марказий аппарат биносида “ЎзРТХБ” АЖ акциядорларининг умумий йиллик йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш давомида акциядорлар томонидан жамиятнинг йиллик молиявий хўжалик ҳисоботи, Кузатув кенгаши ва тафтиш коммисиясининг ҳисоботлари тасдиқланди. Йиғилишда Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва жамият бошқармасининг янги таркиби сайланди, ҳамда жамият Низомига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек акциядорларга ташқи холис аудиторнинг ижобий хулосаси тақдим этилди ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Batafsil

Навоийда тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

2016 йилнинг 17 майида Навоий шаҳрида “ЎзРТХБ” АЖ мутахассисларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди. Тадбир “ЎзРТХБ” АЖ Навоий филиали, Ғазначилик ва Савдо-саноат палатасининг Навоий вилоят бошқармалари томонидан ташкил этилди.

Batafsil

Суюлтирилган газ котировкалари 26 фоизга пасайди

Сўнги ойларда биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархларнинг пасайиш тенденцияси шаклланди. Хусусан жорий йилнинг март – май ойларида суюлтирилган газнинг ўртача нархи 26 фоизга пасайиб, унинг бир тоннаси 1,6 млн сўмни ташкил этди. Бунда апрель ойига келиб газнинг савдо ҳажми 2016 йил учун оралиқ рекорд даражасига чикиб олди, яъни 36 минг тоннадан ошди.

Batafsil

ЎзРТХБ да апрель ойи якунлари

2016 йилнинг апрель ойида ЎзРТХБ нинг барча савдо платформаларида ижобий динамика сақланиб қолди. Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 37 фоизга, ярмарка савдолари – 30 фоизга, давлат харидлари 34 фоизга ва корпоратив харидлар 27 фоизга ошди. Бунда биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 47 фоизга ўсиб, 1,0 трлн сўмни ташкил этди.

Batafsil