ЎзРТХБ да май ойи якунлари | Новости

10 Июн 2016
2016 йилнинг май ойида ЎзРТХБ да электрон савдо иштирокчиларнинг фаоллиги сақланиб, бу барча савдо платформаларига ижобий таъсир кўрсатди. Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 2015 йилнинг май ойига нисбатан 53%, ярмарка савдолари 47%, давлат харидлари 15%, корпоратив харидлар 29%га ўсди. Бунда биржада тузилган битимларнинг умумий ҳажми 50%га ўсиб, 1,0 трлн сўмдан ошиб кетди.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида савдоларнинг рекорд даражада ўсиши биржа савдо платформасида қайд этилиб, унинг ҳажми  531,4 млрд сўмдан 810,8 млрд сўмгача кўтарилди. Шу билан бирга биржа савдоларнинг барча сегментларида динамика сақланиб қолган, сотилган товарларнинг таркибий тузилмаси эса диверсификациялашди. Қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларининг умумий улушлари бозорда бошқа товар гуруҳларининг улушлари кўтарилганлиги сабабли 53 фоиздан 47 фоизгача пасайди. Суюлтирилган газнинг савдо ҳажмилари 72% га ўсиб, бозордаги улушини 7% дан 9% гача кўтарилди. Шунга ўхшаб чорва учун емларнинг улушлари 7% дан 9% гача ўсди. Биржа савдоларида маҳсулотларнинг сотувини амалга ошириш ўртача 54%га ўсди.
 
Шу билан бир қаторда экспорт учун белгиланган товарларнинг сони сезиларли даражада кенгайтирилди. Экспортнинг таркибий тузилмасида етакчиликни 59% улуш билан полиэтилен, 30% рангли металлар эгаллашди. Суюлтирилган газ ва минерал ўғитларнинг улушлари эса 5%дан тенг тақсимланди, энг паст кўрсаткич техник мойларга тегишли бўлиб 1% ни ташкил этди.
 
Ўтган ойда савдоларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улушини кўтарилиши ҳам кузатилди. Жумладан улар томонидан 503,3 млрд сўмлик хомашё ва материаллар сотиб олиниб, бу ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда 24,3% га ошган. Улар томонидан биржа орқали 227,5 млрд сўмлик маҳсулотлар сотилиб, бу 2015 йилнинг май ойига нисбатан 27,7% кўп демакдир.
 
Шу билан бирга тадбиркорлар ярмарка савдо тизимида фаолликни сақлаб туриши натижасида савдолар ҳажми 92,0 млрд сўмдан 135,1 млрд сўмгача кўтарилди. Кичик бизнеснинг умумий ярмарка битимларининг ҳажмидаги улуши 77% га етди.
 
Давлат харидлари («D-xarid») да  имзоланган битимларнинг қиймати ўтган ойда 54,9 млрд сўм, бюджет маблағларнинг тежалиши 12,4 млрд сўмни ташкил этди. Давлат харидлари тизимида маҳсулот етказиб бериш бўйича кичик бизнес субъектларининг улуши умумий битимлар сони ва ҳажмиларига нисбатан 98% ни ташкил этди. Таҳлил этилаётган даврда давлат харидлари тизимининг электрон каталогида 9,9 млрд сўмлик битимлар тузилди.
 
«E-xarid» корпоратив савдолар ҳажми 2015 йилнинг май ойига нисбатан 30,7 млрд сўмдан 39,7 млрд сўмга ошди. Мазкур тизимда кичик бизнес субъектларининг товар етказиб бериш улуши умумий битимлар сонидан 98%ни ва уларнинг ҳажмидан 96%ни ташкил этди. Аукцион савдоларда ҳар бир талабномага ўртача 16 тадан ортиқ таклифлар келиб тушди.
 

Кўрилди: 9713