Ўтган ҳафтада ЎзРТХБ халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини нишонлади. Биржа марказий биносида бўлиб ўтган байрамни ташаббускори ва ташкилотчиси ЎзРТХБ маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси бўлди.
2016 йил “Соғлом она ва бола” йили шарафига бир боланинг табассумига сиғар ҳаётнинг барча қувончи шиори остида бўлиб халқаро болаларнинг ҳимоя қилиш кунига бириктирилди.
Тадбирда “Менинг севган шаҳрим расмини чизиш” болалар расмлари танлови якунлари эълон қилинди. Байрамда биржа ходимларининг 50 дан зиёд болалари иштирок этиб, улар топишмоқ, ашула, рақс, савол – жавобларда ўз эпчилликларини кўрсатиб ва ширинликлардан баҳраманд бўлишди.
Болаларга эртак қаҳрамонлари иштрокида кўнгил очар дастурлар тайёрланди. Байрам якунида меҳмон бўлган кимё профессори болаларга қизиқарли кимё тажрибаларини кўрсатди. Бу ўйин тажрибалари болаларга нафақат яхши кайфият улашди балки келажакда ёш авлодни аниқ фанларга бўлган қизиқишини ҳар томонлама ривожланишига ҳисса қўшиш имкониятини беради.
Байрам ҳурсандчилигига нафақат болалар балки уларнинг ота – оналари ҳам шерик булди. Кўпчилик ота – оналар бир неча соат вақтларини ўз фарзандларига бағишлаб байрамни ҳақиқий оилавий байрамга айлантиришди. Барча болалар совғалар, ширинликлар билан тақдирланди.
Бундай ҳажмдаги тадбир биржада биринчи маротаба уюштирилди, барча иштрокчилар байрамни ижтимоий аҳамиятини юқори баҳолаб ва бундай тадбир ҳар йили ўтказиш зарурлигини билдирдилар.
Курилди: 8237