“ЎзРТХБ” АЖ марказий биноси ходимлар бошқаруви сохасидаги мутахассислар, рекрутинг ва консалтинг ташкилотлар вакилларининг иштрокида HR-клубининг мажлис майдончасига айланди. Мазкур тадбирнинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад HR-менежерларини биржа фаолияти ва унинг мутахассисларининг имконият ва салохиятлари билан таништиришдан иборат эди.
Йиғилиш давомида биржа электрон савдо платформаларининг тақдимоти ўтказилди. “ЎзРТХБ”АЖ корпоратив бошқаруви ва инсон ресурслари масалалари алоҳида кўриб чиқилди. Хусусан электрон тижорат сохасида ёш мутахассислар учун яратилган шароитлар, ҳамда иқтидорли талабаларини “ЎзРТХБ”АЖ да амалиёт ўтказиш режаси мухокама қилинди.
Мажлис якунида ходимларни бошқариш бўйича мутахассислар ўртасида профессионал фикр алмашинуви бўлиб ўтди ва таклиф этилган мехмонлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
Курилди: 9248