Навоийда тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди | Новости

19 Май 2016
2016 йилнинг 17 майида Навоий шаҳрида “ЎзРТХБ” АЖ мутахассисларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Тадбир “ЎзРТХБ” АЖ Навоий филиали, Ғазначилик ва Савдо-саноат палатасининг Навоий вилоят бошқармалари томонидан ташкил этилди.
 
Учрашувда электрон харидлар буюртмачилари, турли йўналишларда фаолият юритувчи кичик бизнес ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорларни давлат ва корпаратив харидлар бўйича ташкил этилаётган электрон аукцион савдо механизми билан яқиндан таништириш бўлди.
 
Анжуманнинг очилишида “ЎзРТХБ” АЖ Навоий филиал директори Б. Жалалов таъкидлаганидек биржанинг ривожланган инфратузилмаси тадбиркорлик субъектлари иштроки билан тузилаётган битимлар ҳажмини ўсишини таъминлаб бермоқда. Шунингдек сўнгги пайтларда тадбиркорлар кўпроқ давлат ва корпоратив харидлар бўйича ўтказилаётган электрон савдоларга қизиқиш билдиришмоқда.
 
Мавзуни ёритиш давомида семинар иштрокчиларига ЎзРТХБ электрон харидлар тизими хақида видеолавҳа намойиш этилди. Электрон харидлар бўйича мутахассис Ш. Журайева эса Навоий вилоятида тадбиркорларнинг биржа электрон савдоларида иштирок этиш натижаларига батафсил маълумот бериб ўтди. У ўз маърузасида етказиб берувчиларни аккредитациядан ўтказиш жараёни, ҳамда давлат ва корпоратив харидларнинг аукционларида иштирок этиш механизмлари билан мажлис иштирокчиларини таништириб ўтди.
 
Тадбир давомида мажлис ташкилотчилари томонидан ўтган йилнинг 1 июнидан давлат харидлар тизимида татбиқ этилган электрон каталог савдо платформасининг имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди. Нархлар сўрови механизми ва давлат харидларида энг зарур товарларни тадбиркорлардан харид қилиш тартиби мазкур тизимнинг афзалликлари сифатида эътироф этилди.
 
Тадбир сўнгида мажлис қатнашчилар ўртасида муҳокама ва фикр алмашинуви бўлиб ўтди, мавзуга юзасидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди ва суҳбат жараёнига якун ясалади.
 

Кўрилди: 8031